Аёллар ҳақида латифалар

Ота-она ўғлини армияга кузатяпти.
Она:
— Доим ҳақиқатни ёзгин!
Ота:
— Э, уёқда ҳар битта хатни текширишади.
Она:
— Унда аҳволинг ёмон бўлса, қизил, яхши бўлса, кўк рангли сиёҳда хат ёзгин!
Ўғил жўнаб кетди. Орадан қанчадир вақт ўтиб, кўк сиёҳда ёзилган хат келибди:
"Онажон, отажон, ҳаммаси яхши! Фақат, бу хатимни қизил кўзойнак тақиб ўқинглар..."
Тонгга яқин уйига қайтган эрини ҳамма ёғида лаб бўёғи ва сариқ соч кўрган хотин жанжал қилиб:
— Бу нима аҳвол? - деб бақирса, эри:
— Айтсам ишонмайсан, масҳарабоз билан росса урушдим, - дермиш.
Эр хотинига ҳаёлчан деди:
— Мен ҳеч қачон бормаган жойга боришни, ҳеч қачон қилмаган ишни қилишни хоҳлаяпман.
Хотин жавоб берди:
— Унда ошхонага бора қолинг!
Гаи ходими:
— Яхши қиз ҳайдовчилик гувоҳномангиз борми?
— Илтимос, олиб қўйманг, ундаги суратга жуда чиройли тушганманда...
Бир аёл шифокор кўригида:
— Доктор, тош ойнага қараб ўзимни кўрсам кўнглим айнаяпти. Бу нимадан экан-а?
— Демак, кўзингиз жуда яхши кўради.
Аёлни тушуниш жудаям осон. У худди очиқ китобга ўхшайди: хитой тилида ёзилган квант физикаси китоби... Лекин ҳар ҳолда у очиқ.
Қиз:
— Сен ифлосни деб ҳаётим алғов-далғов бўлди. Сенга бутун ёшлигимни сарфладим, - деб бақираётса, ошхонадан онасини овози эшитилибди:
— Дипломни тинч қўй қизим!!! - дермиш.
Паркда йигит билан қиз қучоқлашиб ўтирибди.
Қиз:
— Менга шундай ишонарли чин сўзингизни айтинг юрагим ҳайқириб кетсин,
Йигит
— Орқамизда даданг билан иккта милиса турибди!
— Дугонажон, озиб, чиройли бўлиб кетибсанми ?
— Ҳа, 85 килограмм эдим. Мана ҳозир 70 килограмман.
— Парҳез қилдингми?
— Йўқ. Ҳаммасига эрим сабабчи. Эримни бошқа аёл билан учрашиб юрганини сезиб қолдим. Аламимдан озиб кетябман.
— Ажрашиб кетмайсанми?!
— Ажрашаман. Яна 15 килограмм озай, албатта ажрашаман.
— Азизим, мени севасизми?
— Севаман!
— Гапингиз рост бўлса, чекишни ташланг...
— Ташлайман!
— Ичишни ҳам ташлайсиз-а?
— Ҳа!
— Маошингизни менга олиб келиб берасизми?
— Бераман маошимни ҳаммасини!
— Вой, мени деб жонингиздан ҳам воз кечишга тайёрмисиз?
— Тайёрман! Нима қиламан бунақа ҳаётни?!