Аёллар ҳақида латифалар
Бир киши:
— Ҳой бола, ўзи кичкина бўлсанг, юришни ҳам билмасанг... Намунча ёмон сўзларни гапираверасан?! Бас қил! - дебди.
Болакай:
— Сиз-чи, юришни биласизми? - деса, киши:
— Ҳа, биламан, - дебди.
— Унақада жўна, йўқол, бор кет! - дермиш яна болакай...
— Эй худо! Нимага менга олийжаноб турмуш ўртоқ учратмайсан?
Шу пайт аёлга самодан товуш эшитилибди:
— Сенга орзуингдаги эркакларни юбордим. Сен улар билан дўст эканингни айтиб, ўзинг қаёқдаги аҳмоқлар билан учрашиб юрибсан.
Хайдовчига қараб:
— Нега мошинани хайдамаяпсан, нима мени енгилтак деб ўйлаяпсанми?
Ҳайдовчи:
— Йўл кирани қандай тўлар экан деб ўйлаяпман, - дебди.
— Эримдан тўйдим, ажрашаман.
— Ажрашишга бирор сабаб кўрсатишингиз керак.
— Эрим дангаса ялқов, ҳеч қаерда ишламайди. Мани топган пулимга кун кўради, алкаш.
— Эрингизни шунақалигини билиб, нега турмушга чиққансиз?
— Аҳмоқ, бефаҳм эканман!!!
— Кўрдингизми, аҳмоқ бўлсангиз ҳам сизни хотинликка олибди. Демак эрингиз яхши одам.
— Кеча чўкаётганимда мени қутқариб қолган одамни кўрдингизми?, - деса,
— Ҳа, кўрдим. Кеча келиб мендан узр сўраб кетди, - дебди эри.
— Сиз мени бешинчи эримга жуда-ям ўхшар экансиз...!? - дебди
Эркак ҳайрон бўлиб:
— Ўзи эрларингиз нечта бўлган? - деб сўраса, аёл:
— Тўртта, - дермиш.
— Анави гулли, бежиримгина кўринган нарса нима?
— Бу антиқа совға. "Ягона севгилимга" деган ёзуви ҳам бор.
— Шундан менга олти дона бериб юборинг!
— Сен мени асабий демоқчимисан? Нима, сенга ёқмай қолдимми? Балки ажрашмоқчидирсан?
— Йўқ, йўқ!
— Э-э, минг лаънат! Қуй чойдан!