Аёллар ҳақида латифалар
— Бемор ими-жимида бегона аёлларга қатнаган маҳал хотини ҳам худди шундай ими-жимида каратэга қатнаганини билмаган экан…
— Ўғлингизни устидан яна шикоят тушди. Уни қизларга суяги йўқ! Ҳадеб тегажоқлик қилаверади.
Боланинг онаси:
— бу ўғлим отасига тортди! Агар бирор чорасини топсангиз, илтимос менга ҳам хабар қилсангиз!
— Кеча нариги бўлимда ишлайдиган бир сурбет йигит бутун оқшом ортимдан юрди-я...!
Дугонаси:
— Ҳақиқатан ҳам сурбет экан. Менга умуман қиё ҳам боқмади-я...!
Сизлар уй бекаси эмассизлар! Сизлар уй ишлари бўйича менеджерсизлар!!!
— Мени оқ отда олиб кетасизми қора отдами? - деса,
Йигит:
— Менга фарқи йўқ! Хотинимни кўндирсанг, қўлимда ҳам кўтариб олиб кетаман, - дермиш.
— Кимни туғилган куни экан? - сўрабди.
Хотини зардали овозда:
— Пальто оберганизга 20 йил бўлди! - дермиш.
Биринчи капир иккинчисига қараб дебди:
— Менга қара, анави жувонни исми нима эди?
Иккинчиси узоқ ўйланиб туриб:
— Сенга ҳозир зарурми...? - дермиш.
Агар ўша ишларни бажаришмаса, дарров сезилади...
— Ойижон, раҳмат сизга. Шу келинни менга сиз танлаб берганингиз учун!
Онаси ҳайрон бўлиб:
— Нега унақа деяпсан ўғлим? - деса, куёв:
— Агар шу қизни ўзим топганимда бир умр ўзимни кечира олмаган бўлар эдим, - дермиш.
— Қорбободан совғага "Эртаклардагидек, шаҳзода мени қидириб келсин!" деб сўраган эдим. Пиёниста қўшним Тимур ака эшигимни тақиллатиб келишини назарда тутмагандим...