Аёллар ҳақида латифалар

Баклашкага бензин қуяётган эрини кўрган хотини ундан сўрабди:
— Нима қиласиз буни?
— Машинага қуяман. Нима эди?
— Ҳа, майли. Фақат ҳеч кимга сепиб юрманг-а... Жуда тез ёнади!
Гўзал бир қиз кўчада кетаётиб қоқилиб тушибди.
Буни кўрган йигит кулиб юборса, қиз дебди:
— Яхши-ям мени эркаклар кўрмади. Жуда уялган бўлардим...
Интернетдаги баҳсда бирор қизни енгиш учун, унинг хабарларини бошқа қизга юбориш керак. Кейин ўша иккинчи қизни жавобларини биринчи қизга юборасиз. Эслаб қолдизми? Синаб кўринг иш бераркан!
Бир қизалоқ кўзгунинг олдида кўзини юмиб турганмиш.
Онаси келиб:
— Нима қилиб турибсан? – деса, қизи:
— Қандай ухлашимни томоша қиляпман, - дебди.
Шаҳардан қишлоққа келин бўлиб тушган қизга қайнонаси:
— Молхонага кириб, сигирни соғиб чиқинг, - деса, келин товуқхонага кириб кетаётган эмиш. Қайнонаси:
— Қаёққа кетяпсиз? Сигирни соғинг десам, товуқхонага кириб кетяпсизми? – деса, келин:
— Вой ойижон, ҳайвонларга-ям алоҳида-алоҳида хона қилиб берганмисизлар? – дермиш.
Маҳалладан ўтиб кетаётган қизга кўчада турган аёллар дебди:
— Кеча сени кузатиб келган йигит яхши йигит эмас!
— Нега унақа деяпсизлар?
— Кеча кўрдик, сени кузатиб бўлгач, сигарет чекди... Бу ёмон одат!
— Сизларга ўхшаб ғийбат қилиш яхши одатми? Ундан кўра сигарет чекканингиз яхши эди!
Икки дугона суҳбатлашмоқда:
— Нега никоҳ узугингни бошқа бармоғингга тақиб олдинг?
— Чунки бошқа инсонга турмушга чиққанимни тушуниб олдим.
Хотин:
— Эр-хотин шунча йил бирга яшаб, фақатгина бир маротаба уйдан иккаламиз бирга чиқдик...
Дугонаси:
— Бирга? Кино ёки театрга боргандами?
Хотин:
— Йўқ! Уйимиздан ёнғин чиққанда. Бирга югуриб, қочиб чиқдик...
Бир киши қари донишманддан:
— Аёлларни яхши ёки ёмонлигини қандай ажратса бўлади? - деб сўрабди.
— Уларни гапиришидан, - жавоб берибди донишманд.
— Агар гапирмаса-чи?, - сўрабди киши.
Шунда донишманд:
— Шунча яшаб, бундай яхши аёлни учратмадим, - деб жавоб берибди.
Бир киши ҳожатхонага кириш учун келса, хожатхоналарнинг эшикларидан бирига “Ж”, иккинчисига “М” деб ёзилган экан.
Бояги киши “Ж”га қараб:
— “Жуда шошилганларга” бўлса керак. Шу эшикка кира қолай, - дебди-да, ичкарига югуриб кирса, бир аёл турган экан. Аёлга қараб:
— Меники ҳам жуда шошилинч эди-да... – дермиш.