Аёллар ҳақида латифалар

Совчилардан қизни онаси сўрабди:
— Ўғлингиз қаерда ишлайди?
Совчилар:
— GM автосалонида, договор тарқатувчи бўлиб ишлайди..
Буни эшитиб қолган қизни отаси:
— Қизимиз сизларники, - дермиш.
Ҳурматли эркаклар! Хотинингиз бозорда қиммат кўйлак кийиб олиб, “Шуни олиб берасиз!” деб туриб олишса, буни йўли жуда оддий.
“Жуда чиройли кўйлак экан-ку, сени семиз қилиб кўрсатяпти” десангиз бас! Бир зумда бундай катта чиқимдан қутуласиз-қўясиз...
Барча аёллар эркакларни қулоқлари билан севишади, ўқлов билан эса ёмон кўришади.
Айрим аёллар гўшт қиймалагичнинг тишларини ўткирлигини бармоқлари ёрдамида текшириб кўрмоқчи бўладилар.
Иккита келин қайнонаси меҳмонга кетганидан фойдаланиб, туни билан гаплашиб чиқишибди.
Ярим тунда соат 3:00ларда келинлардан бири:
— Энди уйларимизга кириб ётақолайлик. Бу дунёда биздан бошқа яхши одам қолмади шекилли, - дебди.
Айрим аёллар эрталаб ошхонага чиқганларида у ерда эрини кўришса, "Тинчликми?" деб сўрашади...
Ҳомиладор аёл доктор олдига кириб:
— Доктор, қорнимдаги болам уятсиз сўзлар билан сўкиняпти. Давоси борми? - дебди.
Доктор:
— Давоси бор бир миллион бўлади, - деса, аёл:
— Ана-ана! Яна бошланди. Сиз тўғрингизда бир нарсалар деяпти, айтолмайман..., - дебди.
Гинеколог қабулига ҳомиладор аёл кириб:
— Ультратовуш текширувидан ўтмоқчи эдим, - дебди.
Врач:
— Яхши. Сиз ҳозир нечанчи ойдасиз? - деб сўрабди.
— Менми? Мен бешинчи ой - майдаман. Сиз қайси ойда яшаяпсиз доктор? - дермиш аёл.
Бир аёлни ҳамкасб эркак учрашувга таклиф қилса, аёл унга қараб дебди:
— Нималар деяпсиз?! Мени эртага учрашувга таклиф қиляпсизми?! Турмушга чиқган аёлман-ку ахир!
Ҳамкасби унга:
— Унда бугун таклиф қилсам-чи? – дермиш.
Бир куни ҳомиладор аёл машинага минибди. Тушаётиб "Қанча бўлди?" деб сўраса:
— 6 минг, - дебди ҳайдовчи.
— Нимага? - деса ҳайдовчи:
— Сиз икки кишисиз, - дебди.
6 минг бериб кетаётган аёл нарироққа бориб, "эгизак эканини билмади, яхшиям. Бўлмаса 9 минг бўларди" дермиш ўзига-ўзи.