Аёллар ҳақида латифалар

Бир-бирини "кўра олмайдиган" иккита дугона учрашиб қолибди:
— Вой дугонажон, бунча семириб кетдинг?!
— Ие, бу ҳали озганим-ку! Бир ой аввал кўрганингда эди, ҳудди сендек семиз эдим...
Икки яқин дугоналар суҳбатлашмоқда:
— Эшитишимча, йигитинг билан ажралишибсизлар...?
— Ҳа!
— Нима бўлди? Орангиздан бирор гап ўтдими?
— Масалан сен, ҳар куни ичадиган, тинимсиз чекадиган, сўкиниб гапирадиган ва ҳатто қўл кўтарадиган одам билан бирга яшай олармидинг?
— Йўқ, албатта!
— У ҳам бунга чидай олмади.
Суд залида эр-хотин ажрашишмоқда.
Хотин:
— У билан бошқа яшай олмайман! Эрим уйда қўй боқяпти. Нафас олиб бўлмайди...
Судья:
— Деразаларни очиб шамоллатиб турса бўлади-ку...?! Шунга ажрашиш шартми?
Хотин:
— Нималар деяпсиз жаноб судья!? Ахир мени илонларим ўрмалаб ташқарига чиқиб кетишади-ку...
Бугунги кунда турли кўринишдаги тортларга буюртма бериш урф бўлмоқда. Қандолатчиларни фикрича, кўпчилик эркаклар хотинининг туғилган кунига бош мияси шаклидаги тортларни буюртма қилишмоқда. Торт устига эса, "Мени миямни еб тугатмасдан, шуни еб тур!" деган ёзув ёздиришмоқда.
Бир қулоги кар бўлган, кичкинтой Лизани, ойиси эркалаб Моно Лиза деб чақирар эди.
Ҳалокатга учраган самолёт ерга қуламоқда. Самолёт ичидаги бир аёл эркакка қараб:
— Охирги мартта ўзимни аёл эканимни ҳис қилишга ёрдам беринг!
Эркак кўйлагини ечиб, аёлга:
— Мана, ювиб, дазмоллаб бер!!! - дермиш.
Ота-онангиз ухлашингиздан олдин сизларга қандай эртакларни айтиб беришарди?
"Институтни тугатганингдан сўнг роса кўп пул топасан" - деган эртаклари ҳамон эсимда...
Ёш бола бозорда ойисини йўқотиб қўйиб, йиғлаётса, бир одам уни овутмоқчи бўлиб:
— Агар ойингни юбкасидан ушлаб юрсанг, уни йўқотиб қўймасдинг, - деса, бола хўрсиниб:
— Ушламоқчи эдим, қўлим етмади, - дермиш.
Абонент йигит қизга СМС ёзяпти:
"Менга турмушга чиқинг!"
Йигитга СМС келибди:
"Ҳисобингизда маблағ етарли эмас. Илтимос ҳисобингизни тўлдириш учун Россияга бориб ишлаб келинг!".
— Сизларни иноқлигингизга ҳавас қиламан. Турмуш қурганингизга 20 йил бўлди. Ҳалигача эр-хотин сайрга чиқганда бир-бирингизни қўлингизни ушлаб юрасиз...
Эр:
— Агар мен хотинимни қўлини бир дақиқага қўйиб юборсам, у албатта дўконга кириб, ўзига бирорта янги кийим сотиб олади!