Аёллар ҳақида латифалар

Фолбинга қўнғироқ бўлибди:
— Алло, бу фолбинми? Чоршанба кунига ёзиб қўя оласизми? Қабулингизга бормоқчи эдим.
— Буни иложи йўқ, - дебди фолбин.
— Нима учун?
— Чунки сиз сешанба куни оёғингизни синдириб оласиз!
Дадаси мени севасизми?
— Пулим йўқ.
— Мен кўнгил учун сўраябман, сиз эса дарров бошқача тушинасиз.
— Ҳа, севаман, жонимдан ортиқ.
— Бўлди энди қизиғи йўқ пулиз бўмаса.
Жyда xавотирланяпман эрим ишдан бунчалик кеч қайтмаcди. Ёки бирорта xуштор орттирдимикин?
— Нега ёмон ҳаёлга бораcиз, балки машина боcиб кетгандир?
Бир ёшли болакайни онаси эридан сўрабди:
— Қаёққа кетяпсиз?
— Футболга, - дебди эри.
— Ўғлимизни ҳам ўзингиз билан олиб кетинг!
— Нега?
— Ана қаранг, барибир бу ерда, бекорга бақириб ўтирибди...!
Қизи отасига гапиряпти:
— Эртага бўлажак куёв бола келади ва мени қўлимни сўрайди. Сиз уни оёғига йиқилиб, қўлларини ўпиб “Бизни ҳалоскоримизсиз” - демасдан, оддийгина “Мен розиман” денг.
Донишмандларни айтишига қараганда аёлларни макри қирқта эшакга юк бўлиб қолгани хуржин бўлар экан.
— Ойи дадамни расмлари борми? - деб сўрабди 1-синфда ўқийдиган ўғли.
— Ҳа, бор. Нима қиласан?
— Мактабга обораман, устозимиз уй вазифасини тайёрлаб берган аҳмоқни бир кўрмоқчиман дедилар.
"Ҳамма эркаклар бир хил" деган гапни хитойлик аёл ўйлаб топгани аниқ!
Чунки у аёл оломон ичида эрини йўқотиб қўйган эди-да...
Уйга қайтган эр ошхонада идиш юваётган хотинига қараб:
— Бу уйда ким хўжайин?, - деб бақирибди.
Қўлидаги това билан эрини бошига уриб: — сиз-да адаси, - дебди хотини.
Шу пайт қўшни аёл кириб келиб қараса, эр бурчакда ҳушсиз ётганмиш.
— Вой, эрингиз нега бу ерда ётибди?!, - деса,
— Уйнинг хўжайини қаерда хоҳласа, ўша ерда ётаверади, - дебди хотини.
— Мени севасизми, азизим?
Йигит:
— Албатта, азизам!
Қиз:
— Мен учун қурбон бўлишгаям розимисиз?
Йигит:
— Йўғее! Менинг севгим абадий!