Аёллар ҳақида латифалар

Болакай дадасидан сўради:
— Дада менга пул беринг!
— Пулни нима қиласан?
— Янги ойи оламан.
— Ойинг бор-ку...?!
— Ўзимни ойим пул бермадилар. "Даданг уйга эрта келадиган бўлиб қолади. Эрта келса иккинчи даданг кетишга улгирмайди" дедилар.
Бир куни йигит қизга қараб:
— Шириним мени, асалим, сен осмондан тушгансан, - деса,
Қиз:
— Вой, бўларакану шунақа ширин гаплар гапирсаям, ҳадеб сўкмасдан...
Йигит:
— Ҳа, фақат ерга бетинг билан тушгансанда, - дермиш
Хотини Telegram орқали эрига:
— Мен сиздан ҳафа бўлдим, пластикиз билан айлангани кетдим. Сизни деярли кечирдим.
Гўзал қизга кўчада бир шилқим тегажонлик қилган экан. Қиз сумкасидаги газ балончасини олиб, шилқимни юзига сепмоқчи бўлибди-ю, адашиб, "Шанель" атирини сепиб юборибди. Сепиб бўлгач қиз атирини кўриб қолиб, ғазабланганидан йигитни ўлар ҳолатда дўппослаб ташлаган экан.
— Сизнингча, ким ақллироқ? Эркакларми ёки аёлларми?
— Аёллар!
— Нега бунақа деб ўйлайсиз?
— Нега эмиш... Ахир эркакнинг чиройли оёқларига учиб, турмушга чиққан биронта аёлни кўрганмисиз?
Иккита дугона суҳбатлашмоқда:
— Янгилик бор.
— Қанақа янгилик? Турмушга чиқяпсанми?
— Йўғ-е. Ҳали ёшман-ку.
— Унда нима янгилик? Гапир!
— Мен ҳомиладорман!
Қиз йигитига:
— Жоним нимага жимсиз? Бирор нарса гапириб беринг. Зерикиб кетдим.
Йигит:
— Нимани гапирай? Қулоғинг кар бўлса сени. Ҳеч нарсани эшитмасанг. Гапирганим билан нима фойда?, - деса,
Қиз:
— Вой, кейинчи? Кейин нима бўлди?, - дермиш.
Автобусда бир жувон эркак билан жанжаллашмоқда:
— Сен хотинбоз, шилқимсан! Бирорта ҳам сочи узунни ўтказиб юбормаяпсан, - дебди аёл бақириб. Шунда бир қари кампир дермиш:
— Кечирасан қизим, сен уни уришяпсанми ёки реклама қиляпсанми???
Шаҳар ҳокими олдига бир аёл квартира сўраб ариза кўтариб кирди. Ҳоким қовоғини солиб жавоб берди:
— Квартира йўқ.
Аёл ранжиб ўзига ўзи деди. Бирга ухлашга келганда бирга ухлайсизлар, квартирага келганда йўқ...
Буни эшитган ҳоким дув қизариб, аризага имзо қўйиб. Секин сўради:
— Нимагадир эслолмаяпман қачон бирга ухлаганмиз?
Аёл жавоб берди.
— Мажлисда сиз биринчи қаторда, мен саккизинчи қаторда.
Бир хуник қиз лифтда, бир чиройли бола билан турса,
Қиз:
— Агар менга тегинсангиз, бақираман, - деса
Йигит:
— Мен ҳам, - дермиш