Аёллар ҳақида латифалар

Қиз йигитига:
— Жоон, агар сизни қўйиб бошқа йигит билан бўлсам ачинармидиз? - деса
— Ўлибманми етти ёт бегана болага ачиниб, - дебди
Интернетда ёш қиз:
— Аброр ака, мен сизга турмушга чиқишга розиман. Биз дунёдаги энг бахтли оила бўламиз!
Йигит:
— Нималар деб валдираяпсиз?! Ахир мен бор-йўғи сизни расмингизга "Класс" босдим-ку!?
Она қизини уришаяпти:
— Ман санга кечаси кўчада юришга рухсат бермийман. Биласанми сан энди 17 га кирдинг, ман сани ёшингда...
— Билама-а-н ойи, биламан. Сиз мани ёшимда уйда ўтиргансиз, чунки у пайтда ман 5 ойлик чақалоқ бўлганман.
Бир йигит ўз хонадонида ўтирган эди. Эшик қўнғироғи жиринглабди. Эшикни очиб қараса, бир қиз турибди. Йигит:
— Келинг, хизмат? - деса, қиз:
— Кечирасиз, мен рўпарадаги уйданман. Сиз ҳар куни дурбинда мени кузатиб турган хонадонда яшовчи қизман. Айтинг-чи, кеча мен телефонимни наушникларини қаерга ташлаб кетдим? - дермиш.
Бир аёл дугонасига мақтанибди:
— Мен ёғларга қарши кураш бошладим!
Дугонаси унга қараб туриб:
— Жуда кўпларини асир олишга ҳам улгурибсан.
Қизлар агар бир вақтни ўзида икки килога озишни истасангиз юзингиздаги макияжни ювиб ташланг.
— Амаки, уялмайсизми ёш болани олдида сўкинишга?
— Кечирасиз, аслини олганда мен, сизни ёш болангиз машинамга чизган сўзларни ўқияпман.
— Кеча хотиним билан ажрашиб кетишимга сал қолди.
— Нимага сал?
— Жанжал пайтида "бўлди уйга кетаман" деди, лекин кетишидан олдинги пардозини шунчалик узоқ қилдики, қаерга отланганини унутиб ҳам қўйди.
Аёл дугонасига:
— Дугонажон, эрим энди менга хиёнат қилмаяпти!
— Вой, ростанми? Анчадан берими?
— Ҳа, рост. Эртага қирқини ўтказамиз.
Қиз йигитига эркаланиб, аста шивирлаган овозда:
— Жоон, агар мани яна бир марта ўпсангиз, ман бир умр сизники бўламан, - деса.
Йигит секин ўзини қиздан обқочиб:
— Огоҳлантирганинг яхши бўлди, - дермиш.