Аёллар ҳақида латифалар

Имтиҳон. Домла:
— Эшматова, марҳамат билетизга жавоб беринг.
— Домла, мен ҳомиладорман...
— Ээее шунақа денг, майли сиз бораверинг. 4 автоматически қўяман...
Домла:
— Хўш! Доскага Тошматова!
— Домла менам ҳомиладорман, 7 ойли уже! Агар баҳоимни қўйиб берсангиз ўғлимга сизни исмингизни қўяман!
— Эҳа, ҳа майли бор сенгаям 4.
— Домла, менга 5 қўйинг. Ахир мен ҳамма дарсларда, лекцияларда тўлиқ қатнашганман.
Домла:
— Менам ҳайронман бу нарсаларга қандай улгурдинг... Ҳа, бор 5!
— Бўлмаса энди йигитлардан... Кетмонов!
— Домла мен ҳомиладор эмасман, шунинг учун имтиҳонга тайёрмасман!
Учта дугона суҳбатлашиб ўтиришса, биринчиси:
— Эрим менга энг зўр телевизордан олиб берди. Уйда янги фильмларни кўриб ўтирибман, - дебди.
Иккинчиси мақтаниб:
— Мени эрим эса iPhone7 олиб берди. Уйда ўтириб, камера орқали эрим билан гаплаша оляпман, - дебди.
Учинчиси эса:
— Эрим мени кинотеатрларга олиб боряпти. Суҳбатлашиб, сайр қилиб юрибмиз. Демак, мени кўчада олиб юришга уялмаяпти, - дермиш.
Биринчи синф ўқувчисига онаси дарс қилдиряпти:
— Сенда тўртта олма бор эди. Иккитасини единг. Нечта қолади?
— Иккита олма ва иккита олманинг пўчоғи, ойижон...!
— Оғайни кўчага чиқиб қарагин, иккита қиз сени деб жанжаллашишмоқда!
— Кўрдингми?! Қанақа зўр боламан...! Мени деб қизлар бир-бири билан уришиб кетишади...!
— Йўқ, улар бир-бирига: Сен олиб кет уни, ўзинг олиб кет, менга-ям керакмас! дейишяпти.
— Дугонажон кўйлагингни қаерда тиктирдинг?
— Парижда.
— Париж қаерда? Қишлоғимиздан узоқми?
— Париж қишлоғимиздан тахминан 8 минг километр узоқда.
— Буни қара-я, шунака чекка жойларда-ям яхши чеварлар бор эканда-а?
Бир қиз дугонасига:
— Ўзингга йигит топишинг учун кўчага ясанган ва хушчақчақ ҳолда чиқ! Чунки кўчада ўзига қарамаган ва ғамгин аёлларнинг барчаси турмушга чиқганлар бўлади!
Самолётда учувчи йўловчиларга экипаж хонасидан туриб радиода гапиряпти:
— Биз баландликка кўтарилиб бўлдик. Манзилимизга етиб боришга қадар 2 кун қолди. Сизга ёқимли парвоз тилаймиз, дедида микрофонни ўчириш эсдан чиқиб қолди ва деди:
— Мана, теппагаям кўтарилволдик ҳозир битта кофени ичаманда стюардессани қучоқлаб ётаман, - дебди.
Буни эшитган стюардесса уятдан қизариб кетибди. Йўловчилар ҳам ҳайрон. Шунда ўша стюардесса микрофонни ўчиришни айтиш учун экипажлар хонаси томон югурди. Югуриб кетаётиб бир чолнинг оёғига қоқилиб йиқилиб тушди. Ўрнидан турса анави чол:
— Қизим, бунча шошмасанг ҳали кофесини ичиб бўлмадику, - дермиш.
Қиз севган йигитига дебди:
— Адам сиз билан учрашиб, яқиндан танишмоқчилар.
— Нега? Ахир кеча қўлида болта ушлаб, мени роса қувладилар-ку?
— Адам югуриш бўйича спорт устаси. Сизга ета олмабдилар. Шунга сизни ёқтириб, учрашиб кўрмоқчилар-да.
Эр:
— Онаси бугун қизимизни боғчага ўзинг ташлаб келақол. 5000 бераман.
Хотин:
— 10000 берсангиз ташлаб келаман.
Қизча:
— Дада, менга 2000 беринг ўзим кетавераман боғчага.
Она қизига:
— Қизалоғим, пайпоғингни кийиб ол. Ахир, йўталяпсан.
Қизи:
— Пайпоқда ҳам йўталавераман-ку, ойижон...