Аёллар ҳақида латифалар

Эр жаҳл билан хотинига:
— Нимага шимимни фақат ярмини дазмолладинг? - деса.
Хотини:
— Мен сизга 100 марта айтдим, "дазмолимизни сими калта, бошқа дазмол сотиб олинг деб", - дермиш.
Учта ёш қиз вокзалда юриб кетаётган поезд ортидан "ҳай-ҳай"лаб югуриб боришаётган экан. Бир пайт иккитаси поездга етиб, чиқиб олибди. Поезд жўнаб кетибди. Учинчи қиз эса қўлидаги юклари билан уларнинг ортидан хандон отиб кула бошлабди. Вокзал навбатчиси:
— Нега куляпсиз?, - деса, қиз:
— Анави поездга чиқиб кетган дугоналарим аслида мени кузатгани чиқишган эди, - дебди.
Хотини хасис эридан сўраяпти:
— Дадаси, бугун овқатга тухумни оқини солайми, сариғиними?
— Бугун байрам, майли бутун солақол!, - дермиш эри.
Ирим-сиримларга ишонасизми?
Хотин уйдан чиқса, пул кетармиш...
Бир бола дўстига қўнғироқ қилса, дўстининг онаси гўшакни кўтарибди:
— Алло, ким бу?
— Дўстим Алишер уйдами?
— Ҳа, у уйда!
— Телефонни унга бера оласизми?
— Йўқ!
— Нега ахир? Уйда дедингиз-ку?!
— Лекин мен кўчадаман-да!
Бир аёл пул топиб олибди, санайчи деб қўлига тупурса пулга тегиб икки баравар кўпайибди, яна тупурса кўпайиб борармиш. Тупураверибди, тупураверибди. Бир пайт қарс этиб қулоги остига шапалоқ тушибди. Қараса эри ўтирганимиш:
— Ҳамма жойни тупуриб расво қилдинг-ку, уйғон, падаринга лаънат!
— Ойижон, бугун мактабимизда битириш кечаси бўлиб ўтади. Бриллиант узугимни тақсам майлими?
— Йўқ! Мумкин эмас!
— Нега энди мумкин эмас?! Янги йилга совға қилинган тилла занжирни тақиш мумкин эмас, 8 мартда совға қилинган "Matiz"ни миниш мумкин эмас — бувимникида чанг босиб ётибди. Саккизта лама пальтоим бор, бирортасини кийиб кўчага чиққаним йўқ! Қачон мумкин бўлади, қачон?!
— Она қизим, аданг нафақага чиққандан сўнг! Ҳозирча у оддийгина ДАН ходими, шунинг учун мумкин эмас!
Аёл эрига қараб:
— Бундан кейин ароқ ичмасликка сўз берасизми? – дебди.
Эри бўлса хотинини ёнида ширакайф туриб, ҳаёл суряпти:
“15 йилдан бери шу хотиним билан яшайман. Ҳалиям мендан умиди катта...”
Бир киши шошилиб кириб хотинини чақирди-да, кўйлагини кўтариб “Белимга тупур”, деб буюрди. Хотин унинг бу амридан ажабланди.
— Бўлақол, белим оғриб, жонимни оляпти. Дўхтирга борган эдим, илоннинг заҳрини суртинг деди. Дорихонада бунақаси йўқ экан. Ўзинг тупуриб қўя қол, тилингга тегиб чиққан тупугинг ўнта илоннинг заҳрига татийди.
Қизим ичвоганмисан?
Қиз:
— Йўқ ойи нималар деяпсиз?
— Биринчидан деворга суяниб келяпсан, иккинчидан оғзингдан ҳиди келяпти, учинчидан мен ойингмас дадангман!