Аёллар ҳақида латифалар

Хотинининг жанжалларидан тўйиб кетган эр ортиқ бундан яшаб бўлмаслигини тушуниб етибди. “Бир нима қилишим керак!” деб ўйлабди-да, шартта деразани очиб токчага чиқибди. 6-қаватдан пастга қараб турса, хотини чиқиб қолибди:
— Нима қиляпсиз, адаси? – дебди хотини.
— Хайр хотин! Ортиқ сен билан яшай олмайман! Жонга тегди! Ҳозир ўзимни шу ердан ташлайман! – дебди эри.
Хотини югуриб ошхонага кириб кетибди. Зум ўтмай, қўлида ахлат челак билан чиқиб дебди:
— Адаси шуни ҳам олиб кетинг. Барибир пастга кетяпсиз-ку...!
Бир куни эр-хотин уришиб қолибди.
Эри:
— Сен билан ортиқ яшай олмайман. Нарсаларингни олгин-да, ота уйингга жўна! – дебди.
Хотини кетибди.
Кун кеч бўлгач, эри секин телефонни олиб хотинига қўнғироқ қилиб дебди:
— Онаси, борайми...?!
— Майли. Фақат битта шартим бор.
— Ҳўш?..
— Ошхонага киринг.
— Кирдим.
— Қўлингизга ликопчани олиб, уни зарб билан ерга уринг!
— Урдим.
— Энди синиқларини йиғиб, аввалги ҳолига келтиринг.
— Ие, хотин. Мен пластик тарелкани ерга ургандим. Сингани йўқ...!
— Оббо! Минг йиллик ривоятни расво қилдингиз. Келинг, тезроқ олиб кетинг. Ота-онамга бирровга келдим, дегандим, - дебди хотини.
Эр хотинига дебди:
— Онаси, бугун уйимизга яқин дўстимни меҳмонга чақирдим.
Хотини:
— Нима? Меҳмон? Бола касал, мени ишларим бошимдан ошиб ётибди. Уйни аҳволига қараб бўлмайди. Музлатгич бўм-бўш! Бу кишим меҳмон чақирганмушлар...!
Эри:
— Шунинг учун ҳам чақиряпман-да! Дўстим бўйдоқ. Охирги пайт уйланиш ҳақида кўп уйлаяпти. Бизникига келиб уйлангандан кейинги ҳаётини бир кўриб кетсин дегандим...
Агар хотинингиз сизга сакрай бошласа, жим турманг. Ўзингизни ким эканлигизни кўрсатиб қўйинг. Ошхонага кирганингизда минғир-минғирини бошласа, шарт этиб идишларни ювиб, овқат пишириб қўйинг. Ваннага кирганизда гапирса, пайпоқларни чайиб қўйинг. Дазмол, чангютгич ҳам хотинизга қарши курашиш қуролларига айлансин. Урушишга баҳона тополмай бир алам қилсин!

— Кеча эрим билан яна уришиб қолдик...
— Опа, сиз ўзи аҳмоққа эрга теккансиз!
— Нега эрим аҳмоқ экан?
— Аҳмоқ бўлмаса сизга уйланармиди!?

Ярим тунда уйга маст аҳволда кириб келган эрини ёнига хотини келиб:
— Сизга нима дейишни ҳам билмай қолдим, - деса, эри:
— Ҳайрият-ей, сени-ям гапинг тугар экан-а, - дермиш.
Бир аёл эрига дебди:
— Шу сигаретни қачон ташлайсиз?! Бир ҳафта ўзингизни мажбурлаб чекмасангиз, сабр қилсангиз ташлайсиз-ку!
Эри:
— Майли хотин. Сен ҳам бир ҳафта телеграмга кирмасанг, чекишни ташлайман, - деса, хотини:
— Менга нима? Чекавермайсизми!? Ўзингизга зарар қиляпсиз, - деб ўгирилиб кетибди.
Роса маст аҳволда уйга келган эркак ошхонага кириб қараса, совутгич “ғириллаб” ишлаб турган экан. Эркак келиб совутгични эшигини очибди-да:
— Уйга ташаб қўйинг, - деб ичига кириб ўтириб олибди.
Хотини шовқинни эшитиб ошхонага кирса, эри музлатгични ичига кириб ўтирибди.
— Дадаси, бу ерда нима қиляпсиз? – деса, эри:
— Орқамдан қидириб шу ергача келдингми?! Ўзим такси ушлаб уйга кетаётгандим, - дермиш.
Бир кун хотин эридан сўрабди:
— Дадаси нега ухламадиз? - деса, эри:
— Instaдаман, - дебди.
Шунда хотин:
— Унда мени янги расмимга лайк босиб юборинг! - дермиш.
Хотин эрига:
— Телефонингизда Одил деб ёзилган рақамга қўнғироқ қилсам, аёл киши жавоб беряпти-ку?!
— Одилни хотини-ям текширяпти, Дилшод деган рақамдан ким қўнғироқ қиларкан деб...