Аёллар ҳақида латифалар

Синфдошлари билан учрашувдан қайтган эридан хотини сўрай бошлабди:
— Азаматни кўрдингизми?
— Ҳа, у аҳмоқ катта юрист бўлиб ишлаётган экан.
— Ботир-чи? У қалай?
— У тентак бош врач лавозимига кўтарилибди.
— Сардор қандай экан?
— Эҳ, у бефаҳм тадбиркорликни бошлабди!
Хотин:
— Қачон сиз ҳам аҳмоқ, тентак, бефаҳм бўларкинсиз-а...?
— Оғайни, хотиним билан уришиб қолдик.
— Нима бўпти? Биз ҳам жанжаллашиб турамиз.
— Сизларда ким биринчи бўлиб гапиради? Хотинингми ёки сенми?
— Албатта, хотиним.
— Қандай қилиб?
— Уйдаги модемни секин ўчириб қўяман. Хотиним дарров “Интернетни тузатиб беринг” деб ялиниб келади.
Спорт залидан қайтган эр хотинига дебди:
— Ҳамма жойим оғриб кетяпти. Тренерим айтдики, мушакларим оғриса, демак улар ўсаётган бўларкан.
Хотини эрини бошига бир уриб:
— Оғридими? Қани энди, миянгиз ҳам ўсиб қолса эди...
Ҳурматли эркаклар! Агар сиз мактаб билан бир девор қўшни бўлсангиз ҳам, хотинингиз шаҳарни нариги четидаги мактабга фарзандингизни ўқишга беради...
Эр-хотин айланиб юришса, ўғрилар чиқиб қолишибди.
— Энг қиммат нарсангни бер! – дебди дўқ уриб ўғрилардан бири.
— Дадаси, мени бериб юборақолинг... – дебди шошиб қолган хотини.
— Жиннимисан!? Энг қиммат нарсани деяпти, арзонини эмас! – дермиш эри.
Эр-хотин жанжаллашиб қолишибди.
Хотин:
— Минг лаънат сизга! Ғирт аҳмок экансиз!
Эр:
— Ҳа, бўлмаса сенга уйланармидим...?!
Эр хотин овқатланиб ўтиришибди. Бирдан эри хотинининг бошига шарт этиб уриб қолди. Шунда хотини:
— Ҳа, Нима бўлди???
Эр:
— Чаппиллатмасдан йе, - дермиш.
Орадан 10 дақиқа вақт ўтгач эри яна хотинига шарт этиб қўйиб қолди.
Шунда хотини:
— Ҳа, яна нима бўлди, - деса
Эри:
— Боя чаппиллатганинг эсимга тушиб кетти, - дермиш
Эркак уйига ковролин тўшаб, ишни тамомлагач, сигарет чекмоқчи бўлибди. Чўнтакларини қидириб, сигаретини топа олмасмиш.
Бир пайт қараса, ковролинни ўртаси дўмпайиб ишиб турганмиш.
“Оббо! Шу етмай турганди. Ковролинни тагида сигарет қутим қолиб кетибди” дебди жаҳли чиқиб. Қараса, ошхонадан хотини чиқиб эри томонга келаётганмиш. Эркак болғани олиб, ковролинни дўмпайиб турган жойини тез-тез уриб, пачоқ қилиб текислаб қўйибди. Хотини эрини тепасига келиб:
— Адаси, сигаретингизни қидирмадингизми? Мана, ошхонада қолдирибсиз. Кеча сиз менга совға қилган янги телефонни топа олмаяпман, кўрмадингизми қаерда қолди экан?! – дермиш.
— Сизнинг ўрнингизда бўлганимда, бу эркак билан гаплашмаган бўлардим. Қандайдир шубҳали кимса...
— Кечирасиз, лекин бу - мени эрим бўлади...
Эрини ишга кузатаётган аёл дийдиё қилиб дебди:
— Яна ярим тунда кириб келасизми?! Сизни деб ухламай ўтираман!
Эри дебди:
— Йўғ-е! Тонг саҳарда кириб келаман. Қотиб ухлаб ётган бўласан.