Аёллар ҳақида латифалар

Беморни кўздан кечирган врач унинг хотинини бир четга имлаб чақирибди-да дебди:
— Негадир эрингиз менга ёқмаяпти...
Хотини унга:
— Менга ҳам ёқмайди. Лекин нима қилай, жуда рўзғорбоп эр-да!? – дермиш.
Бир одамни машина уриб кетибди. Врач уни кўриб “Тамом” дебди.
Ҳалиги одам бошини кўтариб “Мен тирикман!” деб қичқирса, хотини ёнига келиб “Тинчланинг азизим! Врач биладими ё сиз биласизми!?” деган экан.
Эр-хотин телевизор кўриб ўтирсак, ошхонада қолиб кетган қўл телефонимга СМС хабари келди.
Эринчоқлик билан ўрнимдан туриб, секин бориб қарасам, эримдан хабар келибди:
"Хотинжон, модомики ўрнингдан туриб, ошхонага борибсан, битта аччиқ чой дамлаб келақолгин!"
Эр-хотин ва қизи овқатланаётган экан, онаси қизига:
— Қизим сенга нима бўлди? Жуда хомушсан, овқатингни егин, - деса, эри хотинига:
— Шуниям билмайсанми? Қизингни эрга бериш керак, - дебди. Ойиси яна қизига:
— Ол қизим, овқтингни егин, касал бўлиб қоласан ахир, - деса, эри яна хотинига:
— Бунингни дарди маълум, эрга бериш керак! - дебди.
Онаси яна қизига:
— Қизим ҳозир овқатинг совуб қолади, - деса, қизи:
— Уф-ф-ф ойи, бирпас жим туринг! Дадам гапирсинлар! - дермиш.
Ёш келин эридан сўрабди:
— Ростини айтинг, сиз менгача бирортасига қараганмисиз?
Куёв:
— Ҳа, жуда кўпига қараганман.
Келин:
— Ғамхўрлик ҳам қилганмисиз уларга?
— Ҳа! Ҳаммасига!
— Ким экан улар???
— Қўйларга-де...!
Бир куни эр кечаси ичиб келиб туалетга бориб хотинини олдига югуриб келиб:
— Онаси ҳожатхонага жин кириб олибди, - деса
Хотини:
— Нима бўлди? - дебди.
Эр:
— Ҳожатхонани эшигини очсам, чироғи ёнаяпти, эшигини ёпсам чироғи ўчаяпти, - дебди
Хотин:
— Оббо, яна совутгични ҳожатхона билан адаштирибсиз-а, - дермиш
Эр-хотин ажрашиш учун суд залига келишди.
Хотин:
— Жаноб судья, эрим ошхонадаги барча идиш-товоқларни сотиб, пулини “ичиб” юборибди. Бу эр билан ортиқ яшай олмайман!
Эр:
— Мен ҳам бунақа хотин билан яшай олмайман! Ошхонадаги идишлар йўқлигини уч ҳафтадан кейин билди-я!?
Афанди компартия аъзоси бўлибди. Хотини сўрабди:
— Дадаси, мен унчалик тушунмадим. Партия аъзоси бўлиб нима иш билан шуғулланасиз?
— Агитация ва пропаганда ишлари билан-да!
— А, нима у? - тушунмай сўради хотини.
— Ҳмм, қандай тушунтирсам экан... Фараз қил, кўчада бир чиройли аёл кетяпти. Мен бориб, унга мен билан бирга юришга даъват қилсам — бу агитация, агар у кўниб, менга эргашса — бу пропаганда бўлади. Тушундингми?
— Сал тушунмаган жойим бор... Агар мен кўчада кетаётсам, бирор нотаниш эркак келиб, мен билан агитация ва пропаганда ишлари олиб бормоқчи бўлса, мен нима қиламан?, - деб сўрабди хотини.
Шунда Афандининг аччиғи келиб:
— Сен яхшиси сиёсатга аралашма, хотин!, - деб жавоб қилибди....
Эр хотин спальнийда ётишибди.
Хотин:
— Дадаси, ухлаяпсизми?
— Йўқ.
— Хоҳлайсизми?
— Ҳа.
— Унда уйқу дори ичиб ётинг!
Дадаси, тезда ҳайдовчини ишдан бўшатинг, бугун мени уч марта аварияга учратди.
— Кел шу сафар ҳам имкон берайлик.