Аёллар ҳақида латифалар

Хотин эрига дебди:
— Африкада бир қабила бор экан. У ерда эрлар хотинини сотиб юборармиш. Агар биз ўша қабилада яшаганимизда, сиз мени сотиб юборармидингиз?
Эри дебди:
— Сотиб ўтирмасдим. Совға қилиб юборган бўлардим.
Эр-хотин уйига янги люстра сотиб олибди.
Эри тепага чиқиб, люстрани ўрнатаётиб хотинидан сўрабди:
— Чироқни ўчирдингми ишқилиб?!
— Ҳа, - дебди хотини.
Бир пайт хотинини қитмирлиги тутиб, эри билан ҳазиллашгиси келиб қолибди. Секин эрини товонини тирноқлари билан қитиқласа, эри:
— Вой дод! – деб пастга сакраб тушибди.
Хотини:
— Ҳа, нима бўлди адаси? – деса, эри:
— Минг лаънат! Чироқни ўчирдим дегандинг, ток уриб товонимгача зириллатварди! – дермиш.
Хотин эрига:
— Азизим, мен семизманми?
Эр:
— Онаси, ҳамма нарсани яхши тарафини кўриш керак! Семиз бўлсанг яхши-ку, очиқ қолган канализация қувурларига тушиб кетмайсан.
Эр:
— Хотин, сени борингга шукур қиламан.
Хотин:
— Сабабини айтинг!
Эр:
— Сабаби, шу сен бўлмаганингда маҳаллада мени ҳеч ким яхши танимасди...
Жаҳли чиққан эр хотинига дебди:
— Нега менга ароқ ичишга рухсат бермайсан!? Ахир кап-катта одамман-ку!
Хотини бўлса:
— Сиз ароқ ичиб олгач, ўзингизни ушлаб туришни билмайсиз! – деса, эри:
— Ҳар сафар ичганимда секин ўрганиб боряпман-да! – дермиш.
Маҳалладаги болалар рамазон айтиб келишса, хотини эрига қараб:
— Адаси, бориб анави болаларни ҳаммасини ҳайдаб юборинг! – дебди.
Эри:
— Нега хотин? – деса, хотини:
— Ўтган куни мен уларга сомса олиб чиқиб тарқатган эдим. Кеча улар менга “Пазандалик сирлари” деган китобни ташлаб кетишди...!
— Хотин, рақсга тушма!
— Нега адаси?!
— Қўлларингни тушир! Ўйнама дедим сенга!
— Зўр ашула экан!
— Рулни ушла!!! Қаёққа ҳайдаяпсан???
Эр-хотин жанжаллашаётиб эр:
— Айбимни тан оламан. Бўлди, мен эшшакман! Яна нима истайсан...?
Хотин:
— "Иа" деб бақиринг!
Жон бераётган эр хотинини чақириб дебди:
— Эсингдами армияга кетаётганимда, сен ёнимда эдинг?
— Ҳа, эсимда...
— Ишдан бўшаб, уйда уч йил ўтирганимда ҳам сен мен билан бирга бўлгандинг!
— Ҳа...
— Аварияга учраб, ётиб қолганимда ҳам олдимдан жилмадинг.
— Албатта, бирга бўлгандим, ёнингизда ҳамиша...
— Ҳозир жон беряпман. Анъанага содиқ қоласанми? Шуни билмоқчиман.
Бир ойлик келин ота уйига аразлаб келди. Отаси сўрабди:
— Яна нима бўлди қизим?
— Эрим билан уришиб қолдим.
— Ҳар сафар қайнонанг билан уришардинг-ку?
— Қайнонам шунча жаврасам ҳам индамай қўйди, ман ҳам ким биландир гаплашишим керак-ку.