Аёллар ҳақида латифалар

Бир куни эр-хотин жанжаллашиб қолишибди. Хотинини жаҳли чиқиб эрига:
— Сизга теккандан кўра шайтонга текканим яхши эди, - деса, эри қараб туриб:
— Буни иложи йўқ, яқин қариндошларнинг никоҳ қуриши ман этилади, - дебди.
Янги келин-куёв чимилдиқда ўтирганмиш. Куёв бармоғидаги узукни айлантириб ўтирган экан, келинни сабри тугаб:
— Сиз бошқа ишни ҳам биласизми? – деса, куёв:
— Биламан. Узукни нариги тарафга ҳам айлантира оламан - дебди.
Тонгга яқин уйига кириб келган эрга хотини деди:
— Қаерларда юрибсиз? Туни билан ухлолмай чиқдим!
Эр:
— Мени ухлади деб ўйлайсан-ми!?
Учта хотин суҳбатидан:
Биринчи хотин:
— Эрим ҳар байрам кунлари тўйиб ароқ ичади.
Иккинчи хотин:
— Мени-ям эрим ичади. Фақат чойхонага борган кунлари ичади.
Учинчи хотин:
— Мени эрим... – деб турса, эри келиб қолиб дебди:
— Хотин, календарга қара-чи, бугун байрамми? “Йўқ” дейсанми!? Унда мен чойхонага кетдим, – дермиш.
Кечаси эр хотин ухлаётса эшик тақилабди. Хотин ҳомиладор экан.
— Дадаси туринг, эшик тақилаяпти, қараб қўйинг деса,
— Ўзинг қаравер, дебди.
— Вой дадаси мен, иккиқатманку, қўрқаман, деса
— Иккиқат бўлиб, сен қўрққан, бирқат бўлиб мен қўрқмайманми, дермиш
Хотин эрига телефон қилаяпти:
— Дадаси тез етиб келинг уйимиз ёнаяпти!
— Уйда ким бор?
— Онамлар бор, ухлаётган эдилар.
— Бўлмаса секинроқ гапир, уйғотиб юборасан!
Ростини айтинг, кеча тунда қаерда эдингиз? Акс ҳолда ўзим ўйлаб топаман, ёмон бўлади!
Хотин эрига дебди:
— Адаси, мен ҳомиладорга ўхшайман. Энди нима бўлади?
Эри:
— Нима бўларди!? Ўғил ёки қизимиз бўлади...
Эр хотинига жаҳл билан деди:
— Биласанми сен қанақасан?!
— Қанақаман? - деди хотини хурсанд бўлиб?
— Ҳудди мени жазолаш учун яратилгандексан!
Тўйдан ўн кун ўтгач куёв:
— Бўлди гўзалим, бошқа ярамайман. 10та бўлди, бугунга етади. Соат ҳам 3 бўлибди. Эрталаб ишга боришим керак.
— Йўқ, яна битта бўлмаса ухлатмайман, ўзингиз айтгансиз бугун 12та деб.
— Бошқа ярамайман, чарчадим ахир.
— Тўйгача ҳамма ишга ярайман, - деб лағмон осган экансиз-да! Кимга турмушга чиқдим мен ўзи?
— Бўпти фариштам, яна битта бўлса биттада. Фақат келишволайлик, бу охиргиси.
— Раҳмат жоним, шу ремонтни тўйгача битказворганингизда, ҳозир ярим кечагача обой ёпиштирмаётган бўлардик. Қани олинг обойни яна биттасини...