Аёллар ҳақида латифалар

Хотини эрига қараб дебди:
— Кечирасиз дадаси, сизни билмай “сенсираб” юборибман.
Эри:
— Хижолат бўлма хотин. Мен ҳам сени бир мартта “сизлаб” оламан, орамиз очиқ бўлади, — деган экан.
Хотин эрини ёнига келиб дебди:
— Адаси, эртага онамни туғилган кунлари, нима совға қиламиз?
— Онанг нечи ёшга тўладилар? – сўрабди эри.
— 50га тўладилар. 50 минг берамизми? – дебди қувониб.
Эр:
— 50 минг ёшга тўлмаяптилар шекилли!? – дебди жаҳл билан.
Ишга шошилиб чиқиб кетаётган эрини хотини тўхтатибди:
— Тўхтанг-чи адаси. Ҳеч нарсани унутмадингизми? – дебди ҳар куни ишга кетишдан аввал болалари билан ҳайрлашиб кетиши кераклигини эрига эслатмоқчи бўлиб...
Эри шошиб-ҳовлиқиб чўнтагини кавлабди-да 10 минг чиқариб, хотинига бериб “Бошқа йўқ, ушла! Бори шу!” деб югуриб чиқиб кетаверган экан.
Эр-хотин машинада кетаётишса, эри магнитофонни овозини баланд қилиб, хотинига "Эшит!", - дебди.
Шерали Жураевни ''Биринчи муҳаббатим'' қўшиғи янграй бошлабди. Эр гоҳ рулга муштлар, гоҳ "уф-ф" деб бош чайқатар экан.
Буни кўрган хотини жанжал бошлабди:
— Ҳа, қариган чоғингизда...?! Биринчи муҳаббатингиз ёдингизга тушиб қолдими!? Уятсиз, беандиша, шарманда...
Эр бўлса яна бош чайқатиб:
— Эҳ хотин, нималар деяпсан!? Чап тарафдаги калонкадан "чарс-чарс" деган товуш чиқяпти. Янгисини олиш керак энди..., - дермиш.
Телевизор кўриб ўтиган эримни ёнига келиб:
— Адаси, бугундан бошлаб сиз билан дўст бўлмоқчиман! Менга ишонишингиз мумкин! - дедим.
Шу пайт эрим ўрнидан туриб, беркитган жойдан пивони олиб, қуйиб берди-да, менга қараб:
— Қачон яна биллиардга борамиз? - деса бўладими!!!
Эр хотинига дебди:
— Хотин, мабодо мен ўлиб қолсам, кимга тегасан?
Хотини:
— Кимлигини билолмадим. Лекин телефон рақамини бериб кетган, - дермиш.
Кечаси уйга кириб келган эр нимадан жанжал чиқаришни билмасдан, хотинига:
— Чироқни ёқ! Энди ўчир, ёқ, ўчир, ...- деяверибди.
Бироздан кейин хотинини бир уриб:
— Кечаси хушторингга сигнал беряпсанми? - дермиш.
Эр хотинидан сўрабди:
— Агар сен эркак бўлсанг, нима қилардинг?
Хотини:
— Ўзиз-чи? – дебди.
Хотин эридан сўрабди:
— Ойлик олдингизми адаси?
Эри кесатишли оҳангда:
— Бугунмас! Чарчадим! - дермиш.
Судья:
— Эрингиз сизни мушугим деб эркалар экан. Нега ажрашаман деяпсиз?
Хотин:
— Ахир эрим "Мушуклар баландликдан сакраса, оёғи билан тушаркан" деб деразадан ташлаб юбормоқчи! - дермиш.