Бошқалар ҳақида латифалар

— Алло, бу жиннихонами?
— Йўқ, хонадон! Лекин хоҳласангиз, хотинимни чақиришим мумкин...
Тикувчи буюртмачининг матосини қайта-қайта ўлчади.
Буюртмачининг сабри тугаб деди:
— Ўзингизгаям қолиши учун қайта-қайта ўлчаяпсизми?
— Сизгаям етсин, деб ўлчаяпман.
Ёзувчи ва китобхон учрашуви:
— Бугун сизни китобингизни ўқиб тугатдим, - деди китобхон.
— Охиргисиними? – сўрабди ёзувчи.
— Шундай деб умид қиламан..., - деган экан китобхон.
Она қуён овчини кўриб болаларига деди:
— Қани қулоқларингни ёпинглар.
— Нега, милтиқ овозидан қўрқмаймиз-ку.
— Милтиқ учун эмас. Ҳозир бу овчи отади, кейин ўқи қия кетгани учун уят гапларни айтиб сўкинади, - дермиш.
Асабга кўп тегадиган учта савол:
1. Тўйинг қачон?
2. Дипломинг бўйича ишлаяпсанми?
3. Келинг, кийим танлашга ёрдам берайми?! (дўконда)
Диққат! Эълон! Парашют сотилади. Ҳеч қачон очилмаган..!       
— Алло, бу Теххизматми?
— Ҳа!
— Айтинг-чи, Ноутбукимни телевизорга қандай уласам бўлади? Кино кўрмоқчи эдим...
— Сим билан уланг!
— Улаб бўлмаяпти-ку!?
— Телевизорингизни русуми қандай?
— Рекорд 312
— Унда экранни ўртасига скотч билан ёпиштириб қўйинг!
Тошкент ҳаво жудаям совуқ. Икки эркак турган экан, бири жуда баҳайбат ит билан, иккинчисидан сўрабди:
— Исиниб олишни хоҳлайсанми?
— Хоҳлайман
— Фас!!
Рокфеллер деган одам 100 миллион пул йиғишни ва 100 ёшга киришни ният қилган экан.
300 миллион пул йиғибди-ю, 97 ёшга кириб қазо қилибди.
Ҳамма ниятлар ҳам амалга ошавермас экан-да...
— Шу хонада ухласам, нуқул тушимга қўрқинчли одамлар кираверади.
— Ишхонада ухлашга бало борми?...