Бошқалар ҳақида латифалар

Иккита синфдош:
— Чанқадим, сув ичиб келаман.
— Мен учун ҳам ичиб кел.
Бироздан сўнг:
— Ичиб келдим.
— Мен учун ҳам ичдингми?
— Ўзим учун сувни жўмракдан, сен учун ариқдан ичдим...
— Hello baby.
— Hello
— Where are you from?
— I'm from Uzbekistan. And where are you from?
— America.
— Aldama.
— Hudo haqqi!
— Ижтимойи тармоқларда фаол экансан?!
— Ҳа, жудаям.
— Тентак эканингни ҳамма биларкан-да!
Эркаклар эсда сақланг:
Жаҳли чиққан аёл ротвейлердан лаб бўёғидангина фарқ қилади.
Ҳаттоки, узоқ йиллар офтальмолог бўлиб ишлаган врач ҳам калта юбка кийган қизларга бир соатда қараган минглаб кўзларни умрида кўрмаган.
Кампир:
— Чол, нимани ўйлаяпсиз?
Чол:
— Сен ўйлаётган нарсани.
Кампир:
— Ўлинг-ей, уятсиз!
Қоронғу кўчадан кетаётган афандини кўзига бир шарпа кўринибди.
Афанди уни "Одаммикан?! Ит бўлса-чи?!" деб ўйлабди-да "Итмисан?" деб бақирган экан.
Агар сиз Тошкентда яшасангиз-у, қўли ва кўнгли очиқ инсон бўлсангиз, десак сизни уйингиздан узоқ муддатли меҳмонлар аримайди!
Худо хоҳласа шу 2020 йилдан эсон-омон ўтиб олсам, невараларимга 2019 йилдан кейин 2021 йил келган деб айтаман!
Ёмон хотин МИБ ходимига ўхшайди.
Бор нарсангни олиб қўяди. Кайфиятингни бузади. Ўз жонингга қасд қилишгача олиб келади.