Эр-хотин ҳақида латифалар
— Эрингиз уйдами?
— Ҳа, уйда. Нима эди?
— Ундан ўн минг сўм қарз сўрамоқчийдим.
— Қизиқсиз-а! Эримнинг ўн минг сўми бўлса, ҳаётда уйда ўтирмасди.
— Эҳ қайнонама, шунақаям одам бўласизми!
Бу гапни эшитган хотини югуриб келди:
— Тинчликми, онам сизга нима ёмонлик қилдилар?
— Тўғрисиямда! Қизларига шундай исм танлашганки, эрталаб эслай олмайман!
Хотини:
— Хайрият-эй, дадаси ўзизга келдизми, аҳволиз яхшими?
— Хотин мен неча кун ётдим?
— Уч кеча-ю, уч кундуз ётдиз.
— Шунча пайт олдимдан кетмай ёнимда ўтирдингми-а?
— Ҳа, дадаси бошқа қаерга ҳам бораман, сизи ёнизда ўтирмасам хотин бўлиб нима қилиб юрибман?!
— Ҳамма оғир дамларда ёнимда бўлдинг, эсингдами яхшигина ишимдан бўшатишганда ҳам менга далда бергандинг, мени душманларим калтаклаб кетганда ҳам ёнимда турдинг, бизнесим банкрот бўлганда ҳам ҳеч қаерга кетмадинг, соғлигим ёмонлашганда ҳам узоқлашмадинг, биласанми ҳозир мен нима ҳақида ўйлаябман?
— Нима ҳақида дадаси(мағрур юмшок овозда)?
— Сен ёнимда бўлсанг, менга фақат бахтсизлик келаябди.
— Азизам, гапларимни эшит! Мени бизнесим тамом бўлди, инқирозга учради. Энди мени ҳеч нарсам йўқ!
Эри ишдан қайтиб келса, уйда хотини йўқ эмиш. Ҳамма нарсаларини йиғиштириб, кетиб қолибди.
Эри бўлса:
— Эй, жин урсин бундай аҳмоқни. Ҳазилни-ям тушунмайди ўзи бу!, - дермиш кулиб.
— Хўш, шунга хурсанд бўлиб уйғондингизми?
— Йўқ... Сен рози бўлмабсан.
— Эрим аблаҳ,...!
— Хотиним заҳар...!
— Дадаси намунча кўп ичасиз, нима бўлди сизга, илгари бунақанги кўп ичмасдис.
Эр:
— Хотин ўзим учун ичмаяпман, дўстларимни соғлиги учун ичяпман. Катта шаҳарда каръера қилиш учун кўп ичмасанг бўлмас экан..
Хотин:
— Қани дадаси лиммо-лим қилиб, иккаламиз биргаликда ичайлик.
Эр:
— Сени нуқул пул ҳавотирга солади!
Хотин:
— Пул ҳавотирга солмайди, тинчлантиради!
— Дадаси роса ичибсиз-а?
— Ҳечамда, бир грамм ҳам ичмадим.
— Бекорларни айтибсиз, роса ичгансиз!
— Ўлай агар ичмадим!
— Қани унда "Қишда кишмиш пишмасмиш, кишмиш пишса қишмасмиш" денгчи!
— Қишда пишмиш қишмасмиш, пишмиш қишса пишмасмиш... Э бор-э, роса бўкиб ичдим.