Эр-хотин ҳақида латифалар

Хотин:
— Одам ҳам шунчалик бўкиб ичиши мумкинми? Ҳечам тушунолмайман!
Эр:
— Тушунмаган ишингга аралашмагин деб нечи мартта айтаман сенга?!
— Кеча хотиним янги олиб берган машинани пачоқ қилибди.
— Хотинингни ўзини аҳволи яхшими?
— Ҳозирча яхши. Беркиниб олган, тополмаяпман!
Эри ичиш ва чекишни ташлаган аёллар, уларни бошқа камчиликларини сеза бошлашади.
— Лотореяда пул ютиб олсам нима қиласан?
— Вой адаси, пулни ярмини берсангиз, ҳамма айтган ишларингизни қилиб қўярдим.
— Жуда яхши! Лотореядан 100 минг сўм ютуқ чиқди. Мана 50 минг. Ҳовлидаги қорларни тозала, машинамни ювиб қўй, бозорга бориб рўзғор қилиб кел!
Хотин кўчада эри билан уришиб қолибди:
— Сизни кўзингиз “ўйноқи”, қизларга “суягингиз йўқ”, аёлларга хушомад қилишга устасиз, бир паста кўнглини топиб, танишиб оласиз, ... деб турса, ўтиб кетаётган бир аёл тўхтаб:
— Реклама қиляпсизми бу эркакни? Нархи қанча экан? – дермиш.
Хотин эрига:
— Қўшнимиз ҳар куни ишга кетаётиб, хотинини юзидан ўпиб кетади. Нега сиз ҳечам унақа қилмайсиз? - деса, эр ҳайрон бўлиб хотинига:
— Қанақасига ўпиб кетаман ахир?! У бировни хотини бўлса...!
Янги йилни нишонлаб тонгга яқин бир аҳволда уйга кириб келган эрни хотини кутиб олибди.
— Юзимга қарашга энди қандай чидайсиз? – дебди хотини.
Эр бўлса унга:
— Ҳечқиси йўқ онаси, шунча йил чидаб келяпман, бу ёғи ҳам қарайвераман, - дермиш.
Хотиним мендан хафа бўлса, гаплашмай қўяди. 2 кундан кейин ўзи биринчи бўлиб гапиришни бошлайди. Биласизми нимага? Чунки ўтган 2 кун мени тинч юрганимга чидай олмай гапирваради.
Эр хотинига дебди:
— Энди сен билан ҳеч қачон жанжаллашмасликка қарор қилдим.
Хотин бўлса жиғибийрон бўлиб:
— Нима? Қарор қилганмуш! Олдин мендан бир оғиз сўрадингизми?
Аёл киши машина бошқариб кетяпти. Ёнида эри ўтирибди:
—Адаси, манави пиёда жонидан тўйганми?! 10 дақиқадан бери машинани олдига тушиб олиб югуриб кетяпти, - дебди хотини.
Эри бўлса:
— Пиёдалар йўлагида юрма деб сенга неча мартта айтганман! – дебди.