Эркаклар ҳақида латифалар

Қадрли эркаклар!
Агарда бегона аёллар сизнингча ўзингизни хотинингиздан ёшроқ, чиройлироқ ва кўркамроқ кўринса, демак уларнинг эрлари яхши экан! Сизларга ўхшаган эмас!

Бир киши омборида қўлбола ароқ тайёрлар экан. Челакни кўтариб сувга чиқиб кетиб қайтиб келиб қараса, иккита милиционер турганмиш.
— Ҳм, самогон қайнатяпмизми? – дейишибди улар. – Тушунтириш хати ёз!
— Нима деб ёзай?
— Борини ёз! Қандай бўлса шундай!
Ҳалиги киши шундай деб ёзиб берибди:
“Қарасам омбордан тутун чиқяпти. Ёнғин деб ўйлаб, челакни сувга тўлдириб чопиб келсам, иккита милиция қўлбола ароқ қайнатиб ўтиришган экан...”

Жангчи:
— Агар жанг давомида патрон тугаб қолса нима қиламан?
Прапоршик:
— Душманни чалғитиш учун ўт очишни давом эттирасан.
Бошлиқ мажлис ўтказяпти:
— Сатторов! Сиз умуман маъсулиятни ҳис қилмаяпсиз! Ишга кеч келасиз! Топшириқларни бажармайсиз! Бундай давом этаверса, сиз билан бирга ишлай олмаймиз! - деса, Сатторов ўрнидан туриб:
— Бошлиқ, қаёққа кетмоқчисиз? - дермиш.
Эркаклар хотинининг "Менсиз қандай яшаган бўлардингиз-а?!" деган доимий саволига ширин ҳаёллар билан кулиб қўйганини сезганмисиз?

— Мен уйдаман, сиз қаердасиз?
— Мен мажлисдаман.
— Ие, қанақа мажлис? Ахир шифокорлар бир ерга тўпланманглар деяпти-ку!
— Ҳа, биз одамларни бир ерга тўпланмаслиги тўғрисида мажлис ўтказяпмиз.

Хотин эрига:
— Менга уйланишни ким маслаҳат берган сизга?
Эри:
— Эслолмайман. Душманларим кўп мени...!
Месси:
— Сиз тўпни қаерга тепасизлар?
Ўзбек футболчилари:
— Сен кўзингни юмиб қаерга тепсанг, биз ҳам ўша ерга тепамиз.
Хотин эрига:
— Бўлди, мен кетяпман.
Эр:
— Ўзи анчадан бери қовоқ-тумшуқ қилиб юрганингни сезгандим. Қаёққа кетасан? Онангни уйига борасанми яна?
Хотин:
— Адаси, нималар деяпсиз? Дўконга кетяпман...
Эр:
— Ҳа, шунақами!? Қайтишингда менга ҳам бирор нарса олиб келарсан...!
— Хотин, рақсга тушма!
— Нега дадаси?
— Нима қиляпсан? Сенга гапиряпман! Қўлларингни тушир!
— Зўр мусиқа экан дадаси...
— Рулни ушла! Қаёққа ҳайдаяпсан?!