Эркаклар ҳақида латифалар

— Жонимга тегиб кетди. Хотиним нуқул кеч қолдинг, кеч қолдинг деб, жанжал қилгани қилган.
— Эртароқ бор!
— Эрталаб соат олтида бориб кўрдим! Барибир кеч келдинг, дейди.
— Адаси, ухлаяпсизми?
— Йўқ!
— Нега кўзларингизни юмиб олгансиз?
— Кўз нуримни асраяпман...
Ошиқ испан йигит ҳар оқшом севган қизини деразаси ёнида серенада куйларкан. Дўстлари ундан:
— Нега шу қизга уйланиб қўя қолмайсан?, - дейишса,
— Кейин кимга серенада куйлайман?, - дермиш.
Хотин эридан сўраяпти:
— Азизим,Ромео Жульеттани севгандек сева оласизми мени?
— Билмайман. Ўқимаганман!
— Отелло Дездемонани рашк қилганидек, мени рашк қила оласизми?
— Билмайман. Ўқимаганман! - тўнғиллаб жавоб берибди эр ва дебди:
— Агар кўп савол бераверсанг, бўғирсоққа ўхшаб сендан қочиб кетаман.
Бир йигит сочини калталатгани сартарошга борибди. Сартарош йигитга савол бераверибди:
— Уйланганмисиз?
— Ҳа.
— Хотинингиз нима иш қилади?
— Аёл киши қиладиган ишлар, шулар билан банд.
— Хотинингизга ичиб уйга борганингиз ёқадими?
— Қайси аёлга ичган эркак ёқади?
— Хотинингиз.....
— Ака жонга тегдингиз. Тушунаман, сартарошлар мижози билан гаплашиб ишлашади. Лекин нимага сизни хотиним қизиқтириб қолди? Ҳар гапингизда хотинимни сўрайсиз. Нима хотиним билан орангизда бирор гап борми?
— Ҳафа бўлма укам. Ҳар гал хотинингни сўрасам сочинг тикка бўляпти. Сочингни осонроқ оляпман-да.
Бир аёл шилқим эркакка:
— Агар яна бир мартта мени қоматим устидан кулсанг, мана шу ўқлов билан тушираман.
— Тушундим!
— Нимани тушундинг?!
— Сени қоматинг менга аниқ тахдид солишини-да...
Ота-бола ҳайвонот боғига келишибди. Бир пайт болакай бақира бошлабди:
— Ада-ада қаранг, шимпанзе!
— Юр, шимпанзени нарироқда кўрсатаман. Бу кассир, ўғлим!
— Менга қара, оғайни, мендан юз минг сўм қарзинг борлиги эсингдами?
— Эсимда. Мана, қара ён дафтаримга катта-катта ҳарфлар билан ёзиб қўйибман.
— Кўрдим.
— Агар шунақа эслатавериб жиғимга тегаверсанг, умуман ўчириб ташлайман.
Фақатгина қизлар йигити билан 13-январь куни уришиб, 7-март куни ярашмоқчи бўлади ва фақатгина йигитлар бу кун ярашишни истамайди...
Эри хотинига:
— Агар уйда ҳам ўзингни кассирдек тутишни бас қилмасанг, ҳозироқ кийим-кечакларимни йиғиштираман-да, кетаман!
Хотини:
— Қадоқлаб, пакетга солиб берайми?