Эркаклар ҳақида латифалар
— Ў, сени анчадан бери кўрмагандим! Уйландингни?
— Йўқ.
— Ие, нимани кутаяпсан?
— Автобусни.
— Жоон, агар мани яна бир марта ўпсангиз, ман бир умр сизники бўламан, - деса.
Йигит секин ўзини қиздан обқочиб:
— Огоҳлантирганинг яхши бўлди, - дермиш.
— Нима бўлди, шикоятингиз? - деб сўраса, ҳалиги одам:
— Кеча оғайниларим билан болаларни соғлиги учун ичдик, аёлларимизни соғлиги учун ичдик, қўшниларни соғлиги учун ичдик, охири негадир ўзимни соғлиғим ёмонлашди, - дермиш.
— Қани аскарлар ким армиягача у-бу пиширган бўлса бир қадам олдинга.
Бир аскар катта қадам билан олдинга чиқибди.
— Пиширгансанми?
— Ҳа, пиширганман.
— Хўп яхши нима пиширгансан?
— Асфальт.
— Кўрдингми?! Қанақа зўр боламан...! Мени деб қизлар бир-бири билан уришиб кетишади...!
— Йўқ, улар бир-бирига: Сен олиб кет уни, ўзинг олиб кет, менга-ям керакмас! дейишяпти.
— Синглим мени хотиним ўлганига 3 йил бўлди, 5 хоналик банковский домда битта ўзим яшийман, зерикиб кетдим, битта яхши зотдор мушук берсез деса
Сотувчи қиз:
— Мияяяяяув, дермиш
— Биз баландликка кўтарилиб бўлдик. Манзилимизга етиб боришга қадар 2 кун қолди. Сизга ёқимли парвоз тилаймиз, дедида микрофонни ўчириш эсдан чиқиб қолди ва деди:
— Мана, теппагаям кўтарилволдик ҳозир битта кофени ичаманда стюардессани қучоқлаб ётаман, - дебди.
Буни эшитган стюардесса уятдан қизариб кетибди. Йўловчилар ҳам ҳайрон. Шунда ўша стюардесса микрофонни ўчиришни айтиш учун экипажлар хонаси томон югурди. Югуриб кетаётиб бир чолнинг оёғига қоқилиб йиқилиб тушди. Ўрнидан турса анави чол:
— Қизим, бунча шошмасанг ҳали кофесини ичиб бўлмадику, - дермиш.
— Адам сиз билан учрашиб, яқиндан танишмоқчилар.
— Нега? Ахир кеча қўлида болта ушлаб, мени роса қувладилар-ку?
— Адам югуриш бўйича спорт устаси. Сизга ета олмабдилар. Шунга сизни ёқтириб, учрашиб кўрмоқчилар-да.
— Иванов?!
— Мен!
— Петров?!
— Мен!
— Сидоров?!
— Мен!
— Уч минг ўттиз?!
— ...
— Уч минг ўттиз?!
— Э, неча маротаба айтиш керак, Зозо менинг фамилиям, Зозо!
— Қанақа юлдузларнинг жойлашиши? - сўрабди дўстлари хайрон бўлиб...
— Адамнинг елкасидаги юлдузчаларни айтяпман! - деган экан йигит.