Эркаклар ҳақида латифалар

— Дада-дада! Арчамиз ёниб кетяпти!
— Ёнмаяпти ўғлим, нур сочиб жилоланяпти.
— Ҳа-а... Дада-дада, пардаларимиз ҳам нур сочиб жилоланяпти!
Пештоқида «Кўнгил сирингизни гул ёрдамида изҳор этинг!» шиори осилган гуллар дўконига бир йигит кирибди.
— Менга бир дона атиргул беринг, — дебди у сотувчига.
— Атиги биттами?
— Ҳа... Мен жуда камгапман!
Янги машина олган бир аёл автосервисга бориб устага:
— Янги машина олгандим, ҳеч ўт олмаяпти. Илтимос, бир кўриб қўйсангиз, - дебди.
Машинани кўздан кечириб бўлгач, аёлга:
— Машинангизни тузатиш учун анча ишлашимиз керак. Бир неча қисмларини алмаштиришимиз керак. 300 минг берасиз, бир ҳафтада тайёр бўлади, - дебди уста.
— Бир кунда тузатишни иложи йўқми? - сўрабди аёл ёлвориб.
— Бир кунда тузатсак 500 минг бўлади, - деган экан, аёл пулни бериб, — Эртага келаман, - деб кетибди.
Шунда шогирди устага:
— Нима қилиш керак буни, - деса, уста:
— Бензин қуйиб қўй! - дермиш.
Бир одам дўстиникига меҳмонга келибди. Дўстини хотини дастурхон тузаб, овқат олиб кирибди. Меҳмон синчковроқ экан, дўстидан сўрабди:
— Дўстим, бу хотинингни қулоғидаги зиракни қаердан олдинг. Умрим бино бўлиб, бунақасини кўрмаганман.
— Э-э, у зирак эмас. Туғилган кунига совға олай десам, ҳали ойликкача анча бор экан. Кастюмимни тугмасини узиб олиб, қулоғига қадаб қўйганман...
Ишдан қайтган эр хотинидан сўраяпти:
— Бугун нималар қилдинг?
Хотин:
— Кир ювдим, овқат пиширдим, деразаларни ювдим, уйларни тозаладим. Мана кийимларни дазмоллаб ўтирибман. Агар эртага интернетга пул тўлаб келмасангиз, уйга киритмайман!!!
Полковник генералга эришилган муваффақиятлар ҳақида ҳисобот бермоқда:
— ... ҳарбий қисмда айниқса, тартиб-интизом соҳасида улкан ютуқларга эришдик, - деб турса,
Шу пайт қия очиқ эшикдан аскар мўралаб:
— Эй қария, машинангни миниб кетяпман, хўпми?
Полковник ҳайратда қолган генералга ўгирилиб:
— Мана кўрдингизми, ярим йил олдин улар ҳатто сўраб ҳам ўтиришмасди, - дермиш.
Аёлларни макри ёмонда!! Бир аёл эрига 15 марта телефон қилди. Эр телефонни олмади. 15 "пропушенный"дан сўнг, хотин аста эрига смс ёзди:
— Дадаси Каптивангизни авария қивордим, дабдала бўлди!
— Ана энди хотинни телефонида 150та "пропушенный".
Бозорда айланиб юриб, боласини йўқотиб қўйган ота бозор идорасига бориб дебди:
— Майлими микрофондан бир гапни эълон қилсам?
— Гапиринг, - дейишибди.
Отаси микрофонни ёқиб:
— Хайр кичкина зумраша! - деган экан.
Ярим кечада ташқарига чиқиб кетган эр, бироздан сўнг шалаббо бўлиб қайтибди.
— Ёмғир ёғяптими? - сўрабди хотини.
— Йўқ. Кучли шамол бўляпти, - дермиш эри.
Йигит билан қиз бир-бирларини қанчалик қаттиқ севишини исбот қилмоқчи бўлиб, кўп қаватли уйнинг томига чиқишибди:
—Учгача санаб биргаликда сакраймиз, - дебди йигит.
— Хўп, шундай қиламиз, - дебди қиз ҳам.
Йигит бир, икки, уч деган экан қиз пастга сакрабди, йигит эса сакрамасдан тепада қолибди. Йигит бир пайт қараб турса, пастга тушиб бораётган қизнинг катта парашюти очилган экан...