Эркаклар ҳақида латифалар

Ота: Ўғлимни телефонини қўлимга олиб, қарадим. Хотинимни рақамини "Хўжайин" деб ёзиб қўйибди. Мени рақамимни нима деб сақлаган экан??? "Хўжайиннинг хўжайини" деган ёзув чиқди. Маъқул!
Бир йигит кўчага чиқса тобутни қийшиқ кўтарган оломон келаётган эмиш. Тобутни олдида тўн, дўппи кийиб, яқин дўсти йиғлаб келаётган эмиш. Ҳалиги йигит югуриб дўстини олдига бориб, ҳол-аҳвол сўрабди:
— Қайнонамдан ажралиб қолдим дўстим, қайнонамдан!
— Тушунарли, унда нимага тобутни қийшиқ кўтариб кетаяпсизлар?
— Тобутни тўғри кўтарсак, ҳуррак отиб юбораяпти-да!
Бир аёл ҳикоя қилибди:
— Кеча эрим яна ичиб, жуда кеч келди. Индамай ётавердим. 10 минут шитир-шитир қилди.
Охири чидолмай гапирворди: "Ҳеч бўлмаса жавраб қўйсанг-чи, ётоқхона эшигини тополмаяпман!".
Афанди бир ўртоги билан ётар эди, ўртоғи уйғониб Афандидан сўради:
— Афанди, уйғоқмисиз?
— Ҳа, нима қилди?,
— Сиздан бир оз пул сўрамоқчи эдим.
— Ундай бўлса мен ухлаяпман,— деди Афанди.
Бир маст одам милицияга қўнқирок қилиб:
— Алло, милиция. Бу ерда 1000 киши ўлиб ётибди.
Милиция:
— Алло, алло, сиз ҳозир қаердасиз?
— Қабристонда.
Хотин:
— Оёғингизни кўтаринг, полни артиб олай!
— Оббо, полниям менинг ёрдамимсиз юволмайсан-а?!
Эри хотинига бақириб:
— Зумраша ўғлинг яна оёқ кийимимни расво қилибди. Тувакка ўтиришни ўрганган эдинг-ку...?
Хотини:
— Туфлигингиздан бадбўй ҳид келаётган эди. Адашиб кетибди-да...
Учта йигит уйланибди. Тўйдан бир ҳафтадан кейин йиғилишибди:
Биринчи уйлангани Malibu ҳайдаб келибди. Иккинчиси янги уйли бўлибди. Учинчисидан:
— Сенга нима олиб берди қайнотанг дейишса:
— Мени хотиним қиз бола чиқди, - дебди.
— Ада, қорним очди.
— Ойинга Telegram'da ёз, келиб овқатлантириб кетади.
Болакай дадасидан сўради:
— Дада менга пул беринг!
— Пулни нима қиласан?
— Янги ойи оламан.
— Ойинг бор-ку...?!
— Ўзимни ойим пул бермадилар. "Даданг уйга эрта келадиган бўлиб қолади. Эрта келса иккинчи даданг кетишга улгирмайди" дедилар.