Эркаклар ҳақида латифалар

Бир йигит дўстига:
— Севган қизим билан ажралишдик.
Дўсти:
— Нега?
— Мен унга "Барно, мен сени севаман" десам, уни исми Азиза экан...
Ўрмондан қўзиқорин тўла сават билан чиққан эркак:
— Ау, ау, ау, - деб ҳар ёққа югуриб юрган экан, ўткинчилардан бири:
— Нима бўлди дўстим? Қўзиқориндан кўпроқ еб қўйдингми?, - деса, бояги одам:
— Йўқ, Ауди машинамни ўғирлаб кетишибди...
Икки севишганла бекинмачоқ ўйинидан лавҳа.
Йигит: — Агар сени топиб олсам, ғунча лабингдан ўпиб оламан.
Қиз: — Агар тополмасангиз, эшикни орқасида бўламан хўп!
Бир киши дўстининг хотинини жанозасидан хомуш бўлиб уйга келибди. Хотини:
— Ҳа адаси, нимадан бунча хафасиз?, - деб сўрапти.
Эри бўлса:
— Хотин қара, Бахтиёр дўстим иккита хотинини кўмди. Мен эса ҳали бирорта-ям кўмганим йўқ!, - дермиш.
— Дада, сиз яна катта бўласизми?
— Йўқ, ўғлим
— Унда нимага овқатланасиз?
Агар аёлингиз сизни чўнтагингизни текширмаслигини айтса, ишонманг. Бор-йўғи чўнтагингизга аёллар лаб бўёғини солиб қўйсангиз бас!
— Дўстим, нега бизни давлатда квест хоналар йўқ?
— Нега йўқ экан? Тиқилиб ётибди-ку!
— Қаерда?
— Сенга давлат идораларидан справка керак бўлмаганми ҳечам? Ҳамма квест хоналар ўша ерда-ку!
Бир аёл жон бераётган экан. Эридан сўрабди:
— Менга хиёнат қилганмисиз?
— Бу нима деганинг?! Албатта йўқ! - дебди эри. Шунда хотини:
— Тўғрисини айтаверинг, хиёнат қилганмисиз? Барибир умрим тугаяпти, - деса, эри:
— Мабодо ўлмай қолсанг-чи!? - дермиш.
— Дада, бугун мактабда ихчамгина ота-оналар мажлиси бўлади.
— Ихчам деганинг нимаси?
— Си-из, ме-ен ва директор иштирокида...
Бир йигит дўстидан сўрабди:
— Хотининг билан кечаги жанжалинг нима бўлди?
Дўсти:
— Охири хотиним ёнимга тиззасида эмаклаб келди.
— Кейин нима деди?
— Краватни тагидан чиқ номард деди.