Эркаклар ҳақида латифалар

Хотин:
— Дадаси тўйдан кейин роҳат фароғатда яшайсан дегандингиз!?
Эр:
— Маҳалламизни номи нима?
Хотин:
— Роҳат.
Эр:
— Кўчамизни номичи?
Хотин:
— Фароғат.
Эр:
— Ана кўрдингми хотин?!
Ички ишлар бўлимига келган эркак милиция ходимига мурожат қилди:
— Тунда бизнинг уйга ўғриликка кирган жиноятчи билан гаплашсам бўладими?
— Нимани гаплашасиз?
— Хотинимга билдирмай тунда қандай қилиб уйимизга кирганини сўраб олмоқчиман.
Иккита кайфи ошиб қолган улфатлар ярим тунда уйга қайтаётиб бири дебди:
— Гаров ўйнайсанми? Ҳозир мени хотиним эшикни “Жоним” деган сўз билан очади.
Иккинчиси:
— Нималар деяпсан? Сен ўлгудек мастсан! Ярим тунда уйга қайтяпсан? Қанақасига хотининг “Жоним” десин!?
— Ҳозир кўрасан! – дебди-да, эшик қўнғироғини босиб дебди:
— Эшикни оч жоним...
Хотини бўлса:
— Жоним?! Ҳозир таъзирингизни бераман! – деб эшикни очган экан.
— Биласанми онаси, агар борди-ю чапга тўрт мартта юрсам, унда геометрия қонунларига кўра яна сенинг олдингга қайтаман.
— Агар мен тўрт мартта чапга юрсам-чи?
— Сен онангни уйига қайтасан!
Гул дўконига бир эркак кириб сотувчига дебди:
— Менга энг чиройли гулдастангиздан берсангиз... Хотинимга!
Сотувчи:
— Жуда ажойиб! Хотинингизни туғилган куними?
Эркак:
— Йўқ, учрашадиган кунимиз.
Сотувчи:
— Танишган кунингизми?
Эркак:
— Йўқ. Мен бир ойдан бери уйга келмаяпман. Бугун уйга бораман, учрашамиз.
— Хотинимни туғилган кунига нима совға олишни билмаяпман...
— Ўзидан сўраб қўя қолмайсанми?
— Йўғ-е, унақа кўп пулни қаердан оламан?!
Бир эркак оёқда тура олмайдиган аҳволда маст бўлиб ўйга келибди.
“Жаҳл отига минган” хотини энди бақираман деса, эри қўлини лабига қўйиб:
— Тш-ш-ш, жим! Мен бир нарса топдим, - дебди.
— Нима? – дебди хотини.
— Сабр қил. Эрталаб айтаман, - деб ухлаб қолибди эри.
Тонг отишини сабрсизлик билан кутган хотин, эри уйғониши билан сўрабди:
— Ҳўш, топган нарсангизни айтинг энди!
Эри:
— Айтсам ишонмайсан... Янги майхона топдим, - дермиш.
Хотини эрига қараб дебди:
— Кечирасиз дадаси, сизни билмай “сенсираб” юборибман.
Эри:
— Хижолат бўлма хотин. Мен ҳам сени бир мартта “сизлаб” оламан, орамиз очиқ бўлади, — деган экан.
Хотин эрини ёнига келиб дебди:
— Адаси, эртага онамни туғилган кунлари, нима совға қиламиз?
— Онанг нечи ёшга тўладилар? – сўрабди эри.
— 50га тўладилар. 50 минг берамизми? – дебди қувониб.
Эр:
— 50 минг ёшга тўлмаяптилар шекилли!? – дебди жаҳл билан.
Икки дўст суҳбатлашмоқда:
— Дўстим, мана сени 37 та боланг бор улардан нима фойда кўрдинг? - дебди.
Дўсти:
—Эҳ дўстим, ҳамма фойда шуларда-ку!
— Қандай қилиб?
— Агар ичиб келсанг, хотининг ўқлов кўтариб сенга ташланади. Шунда талпани ичига ўзингни отасан, - дермиш.