Эркаклар ҳақида латифалар
— Ойлик олдингизми адаси?
Эри кесатишли оҳангда:
— Бугунмас! Чарчадим! - дермиш.
— Эрингиз сизни мушугим деб эркалар экан. Нега ажрашаман деяпсиз?
Хотин:
— Ахир эрим "Мушуклар баландликдан сакраса, оёғи билан тушаркан" деб деразадан ташлаб юбормоқчи! - дермиш.
Хотин:
— У билан бошқа яшай олмайман! Эрим уйда қўй боқяпти. Нафас олиб бўлмайди...
Судья:
— Деразаларни очиб шамоллатиб турса бўлади-ку...?! Шунга ажрашиш шартми?
Хотин:
— Нималар деяпсиз жаноб судья!? Ахир мени илонларим ўрмалаб ташқарига чиқиб кетишади-ку...
— Тўйдан кейин, мен сизга ҳалигача ҳеч ким мендан бўса олмаган жойни кўрсатаман.
Куёв:
— Қаерда экан у жой?
Келин:
— Бу Гаваи оролларида!
— Қаерда эдингиз?
— А, синфдошлар билан учрашдим...
— Уч кун-а?! Нималарни эсладингизлар?
— Қаерда яшашимни...
— Умрингда хотинингни урганмисан?
— Фақат ҳимояланаётганда.
Эр:
— Сени нуқул пул ҳавотирга солади!
Хотин:
— Пул ҳавотирга солмайди, тинчлантиради!
— Қачон шундай бўлди?
— Уйимизга ўт тушганда битта эшикдан қочиб чиққанмиз.
— Дадаси, кобра илонини кўрганмисиз?
Эри:
— Ҳa, ахир ўн беш йилдан бери ёнида яшаяпман-ку.
— Чақса одам ўлармиш-а?
— Унда мени қонимда кобрани заҳарига қарши иммунитет пайдо бўпти-да?!
— Кейин-чи?
— Кейин биз танишдик...