Қисқа ҳақида латифалар

Қанийди, тушимда ишлайверсам-у, ўнггимда маош олаверсам!
Икки бўлажак инженер суҳбатидан:
— Бармоқларингни уриб олмаслик учун болғани қандай ушлаш кераклигини биласанми?
— Хўш, хўш?
— Икки қўллаб.
Биласизми нима сабабдан эркаклар аёллар учун тик туриб қадаҳ кўтаришади?
Аёллар уларнинг қулоғига "бугунга етар" дея вишилламаслиги учун!
Футболчилар майдонга мамлакатни шон-шарафини ҳимоялаймиз дея баланд парвоз гап билан чиқишди, аслида эса оддийгина футбол ўйнасалар етарди.
Айтингчи эрингиз қизларни изидан гап отиб юришига қандай қарайсиз?
— Итим ҳам машиналарни орқасидан югуради, етиб олиб, рулга ўтириб миниб кетмайди-ю.
— Одамлар вақтинча аблаҳ бўлиши мумкинми?
— Ҳа! Агар сўралган пулни соат 17:00да олиб боришинг керак бўлса-ю, сен уни 17:30 да олиб борсанг, демак сен ярим соатга аблаҳ бўлиб турасан.
Бир йигит йўлда кетаётиб, чиройли қизни учратиб қолибди.
— Яхши қиз, гугуртингиз борми? – деса, қиз:
— Йўқ, мен носга ўтганман, - деган экан.
Окулист қабулида.
— Қаранг-чи бемор, мен қайси ҳарфни кўрсатяпман?
Бемор:
— Қаердасиз ўзи?
Йигит қизга смс ёзаяпти:
— Шалом шевгилим! Яхшимисан?
Қиз ҳайрон бўлиб:
— Жоним, нега "с" ҳарфини ўрнига "ш" ҳарфини ёзаяпсиз?
— Оғзимда носим бор-да, ашалим!
Баъзи бир семиз қизлар озиш учун диета тутиб, турли ҳил ўтлар ва кўкатларни ейишади.
Агар ўт еб озиш мумкин бўлганда эди, сигирлар модель бўларди...