Қисқа ҳақида латифалар

— Алло, бу жиннихонами?
— Йўқ, хонадон! Лекин хоҳласангиз, хотинимни чақиришим мумкин...
Овга боpувдим. 15-16та ўқдан кейин, кулавеpиб ўpдак ўлиб қолди.
— Олтин очиқ ҳавода қолса нима бўлади?
— Йўқолади, албатта...
Асабга кўп тегадиган учта савол:
1. Тўйинг қачон?
2. Дипломинг бўйича ишлаяпсанми?
3. Келинг, кийим танлашга ёрдам берайми?! (дўконда)
Диққат! Эълон! Парашют сотилади. Ҳеч қачон очилмаган..!       
Тошкент ҳаво жудаям совуқ. Икки эркак турган экан, бири жуда баҳайбат ит билан, иккинчисидан сўрабди:
— Исиниб олишни хоҳлайсанми?
— Хоҳлайман
— Фас!!
— Шу хонада ухласам, нуқул тушимга қўрқинчли одамлар кираверади.
— Ишхонада ухлашга бало борми?...
Сени орқангдан кулишса, хафа бўлма. Йиғлашларидан қўрқгин!!!
Илгари «Ах, какая женщина» эди, ҳозир акси куйланаяпти: «О боже какой мужчина».
Чумолиларни бир ҳафта кузатдим. На мажлисга киришади, на ҳисобот топширишади.
Фақат ишлаганлари ишлаган!