Қисқа ҳақида латифалар

Бир алкаш поезд йўлидан кетаркан, ўзига ўзи:
— Агар шу нарвондан тушвосам, қайтиб ичмайман, - дермиш.
Дўконда.
— Манави шампунингиз қанақа сочлар учун?
— Кир сочлар учун!
Броллер товуқларнинг бир мақоли бор:
"Ейиш учун яшама, ейилиш учун яша!"
— Айрилиқда яшаш жонимга тегди. Музлатгични хонамга кўчириб ўтказаман, тамом!
Шу, одноклассники, телеграмм чиққанидан бери, кўпчилик ёшлар ўқиш ва ёзишни ўрганиб олишди!
Ҳар бир қизда фақатгина ўтириш қулай бўлган туфлиси бор!
Яхши бухгалтерни топиш анча мушкул масала. Мана масалан, Вера Павловна, 10 йилдан бери қидирувда.
Агар ўнг оёқни пайпоғи, чап оёқни пайпоғидан ажралиб турса, демак уни ювадиган пайт келибди!
Ҳамма косметика воситалари ҳам бирдек фойдали эмас.
Айниқса, эркаклар кўйлагидаги лаб бўёғи ҳаёт учун хавфлидир!
Жамоат транспортида юришдан аввал ҳаммомга киришни ўйлаб кўрганмисиз?
Афсус...