Учрашув ҳақида латифалар

Йигит ва қиз учрашуви... Анча гаплашишгандан сўнг йигит:
— Жоним, менга турмушга чиқасизми?
— Ҳа, албатта!
...Сўнг узоқ жимлик... Жимликдан зериккан қиз:
— Нега жимсиз?
— Шундоқ ҳам кўп гапириб қўйдим...
Хотин эрига:
— Дадаси, эсингиздами турмуш қурмасимиздан илгари ҳар бир учрашувимиз романтика эди. Кечалари ташқарига чақирардиз, ман уйдагилардан бекиниб олдизга чиқардим. Қандай мазза эди...
Худди шундай учрашувга таклиф килинг! - деса,
Эри:
— Хўп Азизам, бугун кечқурун соат 22:00да болаларни ухлатиб, ошхонага чиқ чой ичамиз! - дермиш.
Трамвайда кетаётган Афанди қаршисида ўтирган қизга тикилиб туриб, сўради:
— Яхши қиз, бир боқишда яхши кўриб қолиш мумкинми?
— Йўқ,— деди қиз.
— Унда, эртага қаерда учрашамиз,— дебди Афанди.
Янги танишув хизмати очилибди.
— Алло, яхши қиз, сиз билан танишсак бўладими?
— Бўлади. Ўзингизни тарифлаб беринг.
— Мен паст бўйли, тўлачадан келган, соч-соқоли ўсган...
— Алиш, санмисан?!
— Чиройли бир қиз билан танишмоқчи эдим. Энди гап бошлашимни биламан, ўзидан-ўзи бақира кетди:
— "Йўқол! Бу аёллар ҳожатхонаси!!!".
Эр ва хотин истироҳат боғида сайр қилишмоқда. Тўсатдан эр хотинига дебди:
— Азизам, тезда бахтли аёл қиёфасига кир!
— Ие, нега?
— Қаршимиздан келаётган ҳов анави аёл — менинг биринчи хотиним...
Узоқ вақт учрашмаган дўстлар:
— Салом дўстим! Ўзгариб кетибсан. Нима иш қиляпсан?
— Менми? Тадбиркорман.
— Тадбиркор? Ўх-ў, зўр-ку! Айнан қандай тадбиркорсан?
— Оч қолмаслик чора-тадбирларини қидириб топаман.
Қиз ва йигит учрашувда:
— Сизни яхши одатларингиз нимада? – сўрабди йигит.
— Мен умуман овқат танламайман, - дебди қиз.
— Хафа бўлмасангиз, ёмон одатларингизни ҳам билсам... – дебди яна йигит.
— Овқат қилишни умуман билмайман, - деган экан қиз.
Учрашувга чиқган йигит ва қиз суҳбати:
Йигит:
— Кўпроқ уйда нималар билан бандсиз?
Қиз:
— Шу..., деярли ошхонадан чиқмайман.
Йигит:
— О-о! Овқат тайёрлашни ёқтирасизми?
Қиз:
— Йўғ-е, ейишни!
Учрашувдан қайтган қиз дугонасига гапириб беряпти:
— Вой дугонажон, 40 йиллик машинани ҳайдаб келса бўладими.
— Ўзи нечи ёшда экан?
— Ўша машинасини салондан 18 ёшида сотиб олган экан.