Учрашув ҳақида латифалар

Севишган йигит ва қизнинг суҳбати:
— Менга қачон уйланасиз?
— Бир фолбин айтди, мени биринчи хотиним вафот этармиш. Биринчи бошқасига уйланиб, ундан кейин сенга уйланаман.
Икки йигит суҳбати:
— Кеча Алишердан қарз сўрасам бермади. Алишер номард экан.
— Дўстим, сенга айтиб қўяй, мен ҳам номардман.
Йигит қиз билан учрашувга чиқибди:
— Салом исмим Моҳира.
— Салом ҳурсандман!
— Моҳира исмим.
— Ҳурсандман!
— Мени исмим Моҳира. Сизники-чи?
— Хурсанд - исмим мени.

Йигит ва қиз танишуви:
— Сизга қандай йигитлар ёқади?
— Менга ёмон йигитлар ёқади.
— Мен бир кишини ёмон урганман. Ҳозир шифохонада ётибди.
— Раҳмдил йигитлар ҳам ёқади.
— Лекин уриб қўйганимдан кейин роса йиғлаганман.

Йигитларни хотираси яхши эмас!
Биласизми нега?
Севган қизини биринчи кўрган куни, телефон рақамини олган куни, учрашувга чиқган куни, кафега борган куни, гул берган куни, ...
Буларни барчасини эслаб қолишга қийналишади. Шунинг учун ҳаммасини бир кунда бажаришга ҳаракат қилишади.
Бир куни йигит қизни учрашувга чақирибди. Қиз кеч келибди. Шунда йигит:
— Нега кеч келдинг? - дебди.
Қиз эса:
— Чиройли қизлар доим кеч келишади, деса, йигит:
— Буни биламан! Сен нега кеч қолдинг, - дебди.
— Яхши қиз, буржингиз нима?
— Балиқ. Сизники-чи?
— Балиқчи.

— Ресторанда хотиним билан учрашиб қолган кун ҳечам ёдимдан чиқмайди.
— Жуда зўр кеча бўлганмиди?!
— Мен хотиним болалар билан уйда ўтирибди деб ўйлабман-да!

Бир амалдор фуқаролар билан учрашувда гап бошлабди:
— Биз олдин яхши яшаганмиз, ҳозир ҳам яхши яшаяпмиз, бундан кейин ҳам яхши яшаймиз, - деса, фуқаролар орасидан овоз келибди:
— Биз-чи?
— Сиз билан танишсак бўладими?
— Йўқ, мумкин эмас!
— Нимага?
— Мен сиз билан зерикаман, сиз эса мени тушунмайсиз!
— Нимага?
— Айтдим-ку, сиз мени тушунмайсиз, мен эса зерикиб бўлдим!