Уддабуронлар ҳақида латифалар

Хотиним санаториядан қайтиб келгач, электр ҳисоблагичга қараб, неча кун уйда тунамаганимни аниқ айтиб берди.
Бир киши докторга шикоят қилибди:
— Доктор ўпкам оғрияпти шекилли
— Чекасизми?
— Ҳа
— Қанақа сигарет чекасиз?
— Ҳар-хил
— Иложи бўлса чекишни ташланг, бўлмаса бир хил сигарет чекинг
— Нима энди эрталабдан кечгача битта одамни орқасидан юравераманми?
Хотин эрига:
— Овқатланиб олдингизми? – дебди.
Эри бўлса, хотинининг жиғига тегиб:
— "Овқатланиб олдингизми?" – дебди.
Хотин:
— Жиғимга тегаверманг?! – деса,
Эри яна:
— "Жиғимга тегаверманг?!" – деб, жавоб қайтарибди.
Шунда хотин:
— Сени жуда-ям севаман. Туғилган кунингга тилла занжир совға қилмоқчиман! – деса,
Эри:
— Ҳа. Овқатланиб олганман... – дермиш.
Абдурайим тоға эски запарожец машинасида кетаётиб, бехосдан янги малибуни орқасидан уриб юборибди.
Малибуни ҳайдовчиси автомобилидан жаҳл билан тушиб:
— Машинамни дабдала қилдингиз-ку, тузатиб берасиз, - деб бақира кетди.
Абдурайим тоға эса пинагини бузмай:
— Э, қанақа одамсан? Тирик қолдик, соппа-соғмиз шукур қилсанг-чи. Машина темир бўлса, топилади, - дебди.
Бу ҳам етмагандек, Абдурайим тоға машинаси ичидан ароқни олиб, - саломат қолганинг учун, - деб малибунинг ҳайдовчисига ичириб юборибди.
Шунда машинаси пачоқ бўлган малибу эгаси:
— Сиз ҳам ичмайсизми амаки?, - деса
— Шошмай тур, ГАИлар келиб-кетишсин, - дермиш...
Бир эркак ёнига енгилтак аёл келиб:
— Уч сўз айтсангиз, ҳар қандай истагингизни 100 мингга амалга ошираман, - дебди.
Эркак ҳам ўйлаб ўтирмай:
— Уйимни таъмирлаб бер!, - деган экан.
Хотин эрига:
— Азизим, бугун ажойиб туш кўрибман!
— Қанақа туш экан?
— Тушимда сиз менга бир дона олма берганмушсиз...
— Буни нимаси ажойиб?!
— Ўша олма-чи тишланган экан...
— Тишланган олма кўрсанг ҳам, сенга Apple телефонини олиб беролмайман!
Қайнона куёвларини синаб кўрмоқчи бўлибди. Куёвлари меҳмонга келган куни ҳовлисидаги бассейнга қайнона ўзини ташлабди. Катта куёви кўриб қолиб, "Ойижон" деб югуриб келиб, сувга сакраб қутқариб олибди.
Эртаси куни қайнона шу куёвига Нексия совға қилибди. Яна бир кун пойлаб ўзини сувга ташлабди. Бу кунни интизорлик билан кутган ўртанча куёв югуриб келиб, кийимлари ечмасдан сувга сакраб қайнонасини қутқариб чиқибди. Кўп ўтмай у куёв ҳам Матизли бўлибди.
Учинчи мартта чўкаётганида кенжа куёв парво ҳам қилмабди. Қайнона бақирармиш: "Қутқаринглар, Ёрдам беринг куёв бола!!!
Кенжа куёви буни эшитиб:
— Менга велосипед совға қилгандан кўра, чўкиб кетганингиз яхши, - дебди.
Қайнона чўкиб кетибди. Маракаларни ўтказиб, уйига қайтмоқчи бўлган куёвни қайнотаси уни бир чепга чақириб:
— Куёв бола, мана калит! Дарвозани ёнида турган янги Малибуни ҳайдаб кетарсиз...! - дермиш.
Ошпаз шифохона ошхонасига ишга кираётганди. Кадрлар бўлимида ундан сўрашди:
— Судланганмисиз?
— Йўқ, ҳозирча қўлга тушмаганман!
Америкаликлар ойга узум экишмоқчи бўлиб чиқишса, Ўзбеклар майизни экспорт қилиб сотвотганмуш.
— Кеча Media Park га ишга кириш учун синовдан ўтдим.
— Хўш қалай бўлди?
— Раҳбар менга ноутбук бериб, — Шуни менга қиммат нархда сота олсанг, сени ишга оламан, - деди.
— Сен нима қилдинг?
— Ноутбукни олиб, уйга жўнавордим. Кечқурун қўнғироқ қилиб:
— Ноутбукни қайтар аблаҳ, - деганди, — Беш миллион бўлади!, - дедим.