Уддабуронлар ҳақида латифалар

Судда:
— Гувоҳ, агар сиз нотўғри гувоҳлик берсангиз, сизни нима кутаётганини биласизми?
— Биламан, менга икки хонали уй ваъда қилишган.
Бир одам сеҳрли чироқ топиб олибди. Чироқни ишқаласа, ичидан жин чиқиб “3 та тилак тила” дебди.
Ҳалиги одам дебди:
— Менга 2 қаватли ҳовли бергин. Ҳовлини ўртасида Малибу машинаси ва машина ичида янги iPhone 11 Pro бўлсин. Бу биринчи тилагим!
— Ҳой болам, кўкатлардан олиб кетгин. Шу қолди фақат. Менам совуқда қолиб кетдим...
— Кўкатларингиз қанчадан экан?
— Бир боғи 2 мингдан, келақол...
— Ҳа, йўқ холажон...! Қалинроқ кийиниб олинг!
Энг яхши дам олиш кунлари бу – душанба куни ишга бормайдиган кунларингдир.
Бир одамга касалхонада зудлик билан қон қуйиш керак экан. Ҳамма қариндошлари қонларини текширтириб кўришса, бирортасини қон гуруҳи тўғри келмабди. Шунда беморни укаси бир одамни топиб келибди. Уни қони тўғри келибди.
— Сени қонинг тўғри келди. Аввал қон бериб чиқасан. Кейин бемор ўзига келса, пулни оласан, - дейишса, ҳалиги одам:
— Йўқ, аввал пулни беринглар. Қон беришга ваъда бераман, - дебди.
— Қон топшириб туравергин. Жуда шошилинч! – дейишибди.
Ҳалиги одам:
— Мени қонимни олган одам ваъдасида турмайдиган бўлиб қолади, - дермиш.
Об-ҳаво маълумотлари:
“Туманимиз ҳокимининг хотинига атаб Дубайда тикилаётган мўйнали шубани битказилиши кечиктирилаётгани сабабли, туманимизга қор феврал ойидан бошлаб ёғади”.
Имтиҳон топшираётган бойвачча талаба дафтар орасига 5000 сўм қўйиб: “Ҳар бир балл учун 1000 сўмдан” деб ёзиб қўйибди.
Имтиҳондан сўнг дафтарни очиб кўрган талаба ичидан 3000 сўм пул ва “Қайтимингиз” деган ёзувни кўрибди.
Хотин эридан сўрабди:
— Адаси, бассейн қуриш учун ҳайрия сўрашяпти. Нима берай?
— Бир челак сув бериб юбор!

Tўpт яҳудий ва тўрт ўзбек Тошкентдан Москвага бориш учун поездга ўтиришибди. Тўрттала яҳудий ҳар биттаси биттадан билет олишибди, ўзбеклар бўлса тўрталаси битта билет олибди. Яҳудийлар ҳайрон бўлиб, "булар нима қилар экан, - деб кузатиб турса.
Проводник билетларни текширишни бошлаганда, тўрттала ўзбек битта туалетга кириб олибди. Проводник туалетда битта одам бор, деб туалет эшигини тақиллатиб билет сўрабди. Эшик қия очилиб, битта билетни кўрсатишибди, проводник ўтиб кетибди.
Яҳудийлар қойил қолибди ва Москвадан қайтишда, улар ҳам тўрттаси битта билет олибди, Ўзбеклар бўлса бирорта ҳам билет олмабди. Проводник текширишни бошлабди. Яхудийлар югуриб туалетга кириб олибди. Шу пайт эшик тақиллабди. Яҳудийлар билетни ташқарига узатишибди. Ўзбеклар билетни олиб нариги туалетга югуришибди.

Бир одам ўғлига:
— Бўлди бас, мен этган қизга уйланасан.
— Ахир дада, қандай қилиб кўрмай, билмай туриб, уйланаман? Ким ўзи у қиз?
— Ҳокимнинг қизи.
— Ҳа-а, ундай бўлса майли.
Ҳокимни олдига бориб:
— Қизингизни сўраб келдим, ўғлимга келинликка берсангиз.
— Ие, қизиқ экансиз-ку, танимаган билмаган одамга қизимни берворавераманми, ким ўзи ўғлингиз?
— Ипотека банкини бошқарувчиси.
— Ҳа-а, ундай бўлса майли.
Банк бошқарувчисига бориб:
— Ўғлимни Ипотека банкига бошқарувчи қилиб ишга олсангиз.
— Ие, қизиқ одам экансиз-ку, дуч келган одамни банк бошқарувчиси қилиб ишга олаверамизми? Ким ўзи ўғлингиз?
— Ҳокимнинг куёви.
— Ҳа-а, ундай бўлса майли.