Устоз-шогирд ҳақида латифалар

Шогирд устози пиру комилдан сўрабди:
— Айтингчи устоз, нега қизлар эрга тегаётган пайтда ихчам, енгил бўладилар, яъни 40-50кг атрофида?
— Оилага тезроқ ва осонгина кириб олиш учун, - деб жавоб берибди устоз.
— Нега улар ҳеч қанча вақт ўтмай 2-3 баробар бўлиб оғирлашиб кетадилар?
— Оғирлашиб кетишларини сабаби шуки, уларни оиладан итариб юбориб чиқариш қийин бўлиши учун, - деган экан устоз.
Ўқитувчи:
— Болтабоев, нега сен Лолани жинни дединг? Қани дарҳол унга афсусда эканлигингни айтчи.
Бола қизни олдига яқинлашиб:
— Лола мени кечир, жиннилигингдан афсусдаман.
Бой ота ўғлини институтдаги имтиҳонларни топшириб олиши учун ўқитувчилар билан "келишиб" қўйибди.
— Ўғлимни билими сал пастроқ. Сиздан илтимос, осонроқ савол берсангиз...
Ўқитувчи рози бўлибди. Имтиҳон бошланибди. Навбат бойнинг ўғлига келибди.
— Сизга осон савол бераман. Абдулла Ориповнинг "Ўзбекистон" шеърини ким ёзган? - дебди ўқитувчи.
Ҳалиги йигит ўйланиб туриб:
— Шукур Бурхонов, – дермиш.
Профессор талабага:
— Нега бунча қалтирайсиз? Мен бермоқчи бўлаётган саволлардан қўрқяпсизми?
— Йўқ, уларга бермоқчи бўлаётган жавобларимдан қўрқяпман.
Бошланғич синф ўқитувчиси ўқувчиларига:
— Қўлимда иккита олма бор эди. Биттасини еб қўйдим. Нечта қолди? - деса, орқада ўтирган бир бола синфдошига қараб:
— Кап-катта одам шунча бола турганда, олмани ўзи еб қўйиб, энди уялмасдан биздан сўрашини қара! - дермиш.
Ўқитувчи сўрабди:
— Болалар, мактабимизга текширув келган. Ҳозир улар бизни синфга кирганларида нима деймиз?
— Ассалому алайкум деймиз.
— Чиқиб кетаётганида-чи?
— Ҳайрият-ей деймиз! – дейишибди.
Профессор:
— 1565 йили нима бўлган?
Талаба:
— Шекспир туғилган.
Профессор:
- 1566 йилда-чи?
Талаба:
— Шекспир бир ёшга тўлган.
Бир куни доноларни доноси шогирдларига:
— Мавлонолар, ичимизда энг доноси ким эрур - деб.
Шунда шогирдлари:
— Доноларнинг доноси, ўзингизда устоз! - дейишибди.
Шунда устоз:
— Бале, бале, ҳақ гапни айтингиз. Бу қадар билимдон шогирд бўласиз деб ҳеч ўйламагон эрдим, - дермиш.
Ўқувчи мактабга келиб устозига дебди:
— Устоз, мен энди бу мактабда ўқимайман! Мен Америкага кетяпман.
— Америкада нима қиласан?, - сўрабди устози.
— Америкада яшайдиган бобом мактуб йўллади. Уни кўзлари анча хиралашиб қолибди. Уни фермаси, иккита йирик корхонаси ва ўнта дўкони бор. Мен уларни бошқараман.
— Бобонгга айт, ҳамма нарсаларни сотиб, бу ерга кўчиб келсин. Биз унга ғамхўрлик қиламиз.
— Нималар деяпсиз устоз?! Хатда аниқ ёзилган, бобомни кўзи хиралашган, ақлдан озмаган!
Биринчи синф ўқувчиси ўқитувчисига савол берди:
— Устоз, одам қандай туш кўради?
Ўқитувчи:
— Одамлар ухлаган пайт сочлари тикка бўлиб, антенна ролини бажаради. Шунда бемалол туш кўради, - деса, бир бола хафа бўлиб:
— Мени дадам ғирт кал. Унақада умуман туш кўролмас эканларда деса, Ўқитувчиси:
— Сен хафа бўлма, аксинча, сени даданг энг кўп туш кўради. Чунки дадангни боши параболическая антенна, - дермиш.