Ўйнаш-жазман ҳақида латифалар

— Алло, бу милициями?
— Ҳа, навбатчилик қисми? Гапиринг, эшитамиз.
— Биласизми, мен ўз уйимда эримни жазмани билан "ушлаб олдим"!
— Бизларга нима учун қўнғироқ қиляпсиз?
— Эрим ва жазманини бўйнидан жуда қаттиқ ушлаб олганман шекилли, қимирламай қолишди.
Иккита эркак киши нариги дунёда учрашиб қолибди.
— Сен нимадан ўлгансан? - дебди бири.
— Мен музлаб қолганман, - дебди.
— Сен-чи? - дебди.
— Хурсандчиликдан юрагим ёрилиб кетган, - дебди.
— Қанақа қилиб? - дебди.
— Бир куни командировкага кетдим дедим-да, кечқурун тўсатдан уйга қайтиб келдим. Хотинимни текшираман деб югуриб уйга кирдим. Ҳаммомга қарадим. Шкаф ичини текширдим. Ҳеч ким йўқлигини кўриб хурсандчиликдан юрагим ёрилиб ўлиб кетдим, - дебди.
Шунда шериги:
— Ўшанда музлаткични очиб кўрганингда, ҳозир иккаламизам тирик юрардик, - деган экан.
Суд жараёни кетмоқда. Судья уй эгасига савол берибди:
— Сиз ўғрини ўз уйингизда ушлаб олганингиз ростми?
— Ҳа!
— Уйингизга ўғри кириб олганини қаердан билиб қолдингиз?
— Хотинимга латифа айтиб берсам, шкаф ичидан кулган одамни овози эшитилди...!

Эр хотинига:
— Севгилим - деса, хотини:
— Мени севсангиз, бошқа аёлларга қармасдингиз...! - дебди.
Эри:
— Шунинг учун ҳам сени "Ягона севгилим" демаяпман-да! - деган экан.

Хотин эрига:
— Адаси, кеча нега кечқурун мени бошқа аёлни исми билан чақирдингиз?!
— Қоронғу эди-ку онаси, тушунсанг-чи ахир!

Хотин эрига деди:
— Азизим, сизни телефонингиздан дугонамга қўнғироқ қилиб олсам майлими? Ўзимникида пул қолмабди.
Эри:
— Майли, қилавер!
Хотини дугонасини рақамини терса, гўшакни у томонидан жавоб келибди:
— Алло, бормисиз жоним...?

Хотин кўчада эри билан уришиб қолибди:
— Сизни кўзингиз “ўйноқи”, қизларга “суягингиз йўқ”, аёлларга хушомад қилишга устасиз, бир паста кўнглини топиб, танишиб оласиз, ... деб турса, ўтиб кетаётган бир аёл тўхтаб:
— Реклама қиляпсизми бу эркакни? Нархи қанча экан? – дермиш.
Кечки базмларнинг бирида бир эркак ноз-карашма қилаётган аёлга дебди:
Кечирасиз хоним, мен уйланганман!
Аёл бўлса унга жавобан:
—Вой худойим-ей, мен бўлса касал экансизми деб ўйлабман...