Бир йигит машина ҳайдаб кетаётса, ЙПҲ ходими тўхтатиб дебди:
— Ҳурматли ҳайдовчи, ҳужжатларингизни тақдим этсангиз.
Ҳайдовчи йигит:
— Мени кимлигимни биласизми? – дебди машинада ўтирган ҳолда керилиб.
ЙПҲ ходими:
— Йўқ, билмайман. Ҳужжатларингизни тақдим этсангиз... – дебди яна.
— Қўчқоров деган одамни танийсизми?! – дебди ҳайдовчи.
— Ҳа, танийман, - дебди ЙПҲ ходими.
Ҳайдовчи:
— Мен ўшани ўғли бўламан, - деса, ЙПҲ ходими:
— Ие, Қўчқоров менман-ку! Бу ёққа тушчи ўғлим. Нега сени аввал ҳеч кўрмаганман?! – дермиш.