Жиннилар ҳақида латифалар

Учта жинни мотоциклда қочиб кетаётган экан, йўлда ГАИ ходими таёқчасини кўрсатиб, "тўхтааа", - деса
Жиннилар:
— ЭЭ, қаерга ўтирасан, жой йўқку, - деб ўтиб кетишибди.
Битта жинни қўлига болта олиб шифокорни қувиб кетибди. Кейин жиннихонани охирги қаватига етганларида умуман қочадиган жой қолмабди.
Шифокор қўрқиб кетиб, "Энди мени ўлдиради" деб ўйлаб турганида, жинни болтани шифокорга бериб "Энди сен мени қув", дермиш.
Иккита жинни касалхонадан қочиб кетибди. Врачлар, милиция ходимлари уларни қидириб топа олишмабди. Кечки пайт иккала жинни, қайтиб келибди. Шериклари уларга:
— Нега қайтдиларинг? Силарни роса қидириб, топа олишмади-ку, - деса.
Икки жинни:
— Бугун биз репетиция қилдик, энди эртага қочамиз, - дермиш.
Бир жинни "Алдадим, алдадим" деб бақириб қувониб юрган экан. Ундан бир йигит сўрабди:
— Кимни алдадинг?
— Такси ҳайдовчисини!
— Нима деб алдадинг?
— Пулини тўлаб, машинасига ўтирмай қочиб кетдим, - деган экан жинни.
Жиннилар жиннихонада ўзларича тўй қилаяпти. Биттаси қўшиқ айтаяпти, биттаси челакни чаляпти, биттаси супургини гитара қилиб олса, бир жинни бурчакда орқа томонга қараб олиб "Тиииирррр, тиртиртир" - деб турса. Врач келиб:
— Сен нима қилаяпсан, бурчакда тириллаб тўйга қатнашмийсанми, - деса.
Ҳалиги жинни врачга қараб:
— Свет йўқ-ку, мен движокман, - дермиш.
Руҳшунос мижозидан сўрабди:
— Мен итман деган фикр сизда қачон пайдо бўлган?
Мижоз ўйланиб туриб:
— Ёш кучукчалигимда, - дермиш.
Бир жинни қўлига кўзгу олиб, шеригига деди:
— Қара манави одам менга ўхшаркан.
Иккинчи жинни ҳам кўзгуни шеригининг қўлидан олибди-да:
— Аҳмоқ! Ахир бу менманку!, - деган экан.
Ҳаёли паришон одам қўлига кўзгу олдида, тикилиб туриб, шеригига деди:
— Қара, негадир манави башара таниш кўриняпти.
— Қани бер-чи!
Иккинчиси ҳам кўзгуга тикилиб турибди-да:
— Э аҳмоқ, ахир, бу менман-ку! – деган экан.
Битта жинни қўлида болтани ушлаб олиб, хурсанд юрса, шифокор:
— Нимага хурсандсан? - дебди.
Жинни:
— Палатадаги шеригимни бошини узиб, беркитиб қўйдим. Уйғонса, роса излайди, - деган экан.
Самолётни ҳаводаги парвози вақтида бортда жанжал кўтарилибди. Учувчи нима гаплигини сўрабди. Шунда стюардесса:
— Иккита жинни пассажиримиз эшикни очишимизни айтяпти. Тушиб қолмоқчи экан, - деса, учувчи стюардессага:
— Очманглар! Ўтган сафар очганимизда иккитаси тушамиз деб, саккизтаси чиқиб олганди, - дермиш.