Инсонга алам қиладиган нарса нима биласизми?
Бир акахонга меҳр қўйиб, доим ёнида гирдикапалак бўлсанг-у, кутилмаганда ўша маразни эгаллаб турган лавозимидан бўшатиб юборишса.
Шунақа алам қилади...

Бир одам мазза қилиб ухлаб ётган экан, хотини уни уйғотиб "Туринг, уйқу дорингизни ичиб олинг" деган экан.

Янги 2021 йил кириб келишига ҳам 4 ойдан сал кўп вақт қоляпти.
Ҳа..., роса бу йил зўр ўтди-да!!

Бир аёл дугонасига:
— Вой дугон, кўзинларингга нима бўлди, қизариб кетибди?
— Кеча қўшнимизникида жанжал бўлаётган эди. Мен қулф тирқишидан қараб турувдим, ичкаридан кимдир кўзимга бармоғини тиқиб олди.
— Унда иккинчи кўзинг нимага қизил?
— Иккинчи кўзим билан ким бармоғини тиққанини кўрмоқчи эдим.
Бир куни чумоли билан фил дўст бўлишибди. Иссиқ кунларнинг бирида фил ҳовузда чўмилаётган экан чумоли келиб:
— Ўртоқ, бир минутга сувдан чиқ, - дебди.
Фил:
— Нима бўлди? - деб ташқарига чиқса, чумоли:
— Бўлди,бўлди чўмилавер! Мен чўмилиш кийимимни тополмаяпман. Сен кийиб олмадингми деб қарадим, - дермиш.
— Ҳой биродар, нега қармоғингни бирини сувга, иккинчисини ўт-ўланларни орасига ташлаб ўтирибсан?
— 10 минг берсанг сабабини айтаман.
— Мана ол 10 минг. Энди сабабини айт! Жудаям қизиқиб кетяпман!
— Сувга ташлаган қармоғимга ҳали бирорта ҳам балиқ илинмади. Ўт-ўланлар орасига ташлаган қармоғимдан 50 минг ишлаб олдим...
— Матрос, ҳаммаси яхшими?
— Ҳа капитан, ҳаммаси аъло! Ваҳимага ўрин йўқ! Фақат биз чўкяпмиз...
Фаррошлик қилиш уят!
Автобусда чиптачи бўлиб ишлаш уят!
Пайнетда ишлаш ҳам уят!
Кўчада ғийбат қилиб, бекорчи бўлиб ўтириш уятмас!
— Оғайни, машинани ойналарини очиб юбор, исиб кетяпман!
— Сабр қил! Қизларни ёнидан ўтиб кетайлик.
— Қизларни бунга нима алоқаси бор?
— Машинамда кондиционер бор деб ўйлашади.
Йирик компания раҳбарларига қийин-да!
Ишхона тўла ўғри ва қаллоб. Ишдан бўшатай деса, ҳаммаси таниш-билишлари...!