— Кафега борайлик?
— У ёққа мумкин эмас.
— Балиқ овига борамизми?
— Бориш мумкин эмас овга.
— Уйланганингга афсусланяпсанми?
— Афсусланиш мумкин эмас.
Она қизалоғини врач кўригига олиб келиб:
— Қизимнинг кўзлари нега кичкина? Ахир бизнинг корейс қариндошимиз йўқ-ку!
Врач:
— Кўзларини ён томонини қараб кўринг-чи, катталаштириш мосламаси йўқмикин?
Бир афғон йигит хотинининг орқасидан юриб кетаётган экан, уни кўрган бошқа йўловчи шундай дебди:
— Ота-боболаримиз хотиннинг орқасидан эмас, олдидан юришган.
Йигит эса:
— Ота-боболаримиз даврида мина бўлмаган-да, - деган экан.
Ота-оналар мажлисида ўқитувчи шикоят қилибди:
— Ўғлингизни ҳулқи мени анча ташвишга соляпти. Танаффус пайти қизларнинг орқасидан югуришини бир кўрсангиз эди...
Ота:
— Нима қипти? Ахир унинг ёшида ҳамма болалар қизларнинг ортидан югуради, - деса, ўқитувчиси:
— Қўлида катта тош билан югураётганидан ташвишдаман-да, - дермиш.
Винни Пухнинг ҳечам уйлангиси келмасакан. Аммо тўйдан кейинги "асал ойи" унга асло тинчлик бермасмуш...
Бир куни бир киши ёнидаги шеригига:
— Ўртоқ яқинда янгича овқат чиқибди
— Йўғ-е уни номи нима экан?
— Уни номи «Намунча»
— Бу овқатинг қанча тураркан?
— 90 000 минг сўм
— Намунча...
— Ана айтдим-ку!
Ваня Абрамдан пул қарз сўрашга келади.
— Абрам, менга 100 рубль эртагача қарз бериб тур. Эртага 100 рубльни 200 рубль қилиб қайтариб бераман, эвазига болтамни гаров сифатида қолдираман.
Абраам 100 рубль бериб:
— Ваня, лекин сенга раҳмим келди, эртага санга + 100 рубль қилиб қайтариб бериш қийинлик қилмайдими?
— Ҳа, тўғри айтасан Абрам, қийин бўлади, лекин иложим йўқ.
— Ваня, бундай қиламиз, яхшиси сен менга ҳозир ярмини бер (100 рубльни) эртага қолганини берасан, сенга қийин бўлмайди.
Шундай қилишибди.
Ваня уйига бораётиб, ўйлармиш: "100 рубль олдим, ярмини бердим, яна 100 рубль қарз бўлиб қолдим, болтамни гаровга қўйдим, олдимда ҳеч вақоим йўқ, лекин бари тўппа—тўғри!"
Афанди бир кеча шам ёқиб хотини билан гаплашиб ўтирган эди, бирдан шамол туриб, шамни ўчирди. Уй қоп-қоронғи бўлиб қолди.
— Чап тарафингизда гугурт бор, олиб шамни ёқиб юборинг,—деди хотини.
— Ие, қизиқмисан, хотин? Қоронғида чап тарафни қаёқдан билиб бўлади, дейсан!
Бир студент қассобхонага келиб:
— Ока, 500 сўмлик гўшт беринг, - деса
Қассоб:
— "Ана, укам" - деб илинган гўштни кўрсатиб. Бир тишлаб олавер, - дебди.
Иккта жинни филм томоша қилиб ўтирибди. Бири иккинчисига деди:
— Гаров ўйнаймизми, йигит кўприкдан ўзини сувга ташлайди!
— Ташламайди. Гаров ўйнашди. Йигит ростдан ҳам кўприкдан ўзини сувга ташлади. Ютқазган жинни чўнтагидан пул чиқариб шеригига узатди.
— Керакмас, бу филмни илгариям кўрганман, деса. Шериги:
— Мен ҳам кўрганман. Лекин иккинчи марта ҳам ўзини сувга ташлайди, деб ўйламагандим, - дермиш.