Бир эркак янги йил кириб келаётганда “Хотиним камроқ гапирадиган, қайнонам бизникига меҳмонга келмайдиган бўлиб қолсин” деб ният қилибди.
Шундан буён уни хотини эрига индамасдан онасини кўргани уйига бориб-келадиган бўлиб қолган экан.

Эрталабки тирбанд автобусда:
— Кейинги бекатда тушмайсизми?
— Йўқ!
— Унда мени эшик олдига ўтказиб юборинг.
— Автобус тўхтасин, тушиб кетасиз!
— Энди ўтказиб юборинг, тушишим керак!
— Менга нима, мен тушмайман!
Мени яхши деб биладиганларга - катта рахмат!
Асли қанақалигимни билганларга эса, илтимос - биров билмасин-а?!
Габроволикка битта шиша зарур бўлиб қолди. У битта шишани топди, лекин унда озгина йод қолган экан. Йодни тўкиб ташлаш унга увол кўринди ва у бармоғини шартта кесди-да, унга бор йодни қуйди ва шундан кейингина шишадан фойдаланди.
Бир йигит саҳарлаб бозорга шошилиб турса аксига олиб уч ғилдиракли мотоцикли юрмай қолибди.
Хотини айвонда туриб устидан кулаётганмиш:
“Яна битта ғилдираги бўлганида машина бўлиб қоларди-а, адаси?!”
Бир куни ўлмас кашшей ўрмонга қўзиқорин теришга чиқибди. Териб бўлгунча, ҳамма каккуларнинг овози бўғилиб қолибди...
Битта алкаш бир шиша ароқни кийимини ичига тиқиб кетаётган экан, йўлда йиқилиб тушибди. Аста секин қўлини ичига тиқса хўл экан:
— Э-э-э, ишқилиб қон бўлсинда..
Вояга етган йигит ота-онасига:
— Ойижон, адажон! Бугундан бошлаб мен ўзим алоҳида, мустақил яшайман!
Ота-онаси:
— Жуда яхши ўғлим. Сени улғайганингдан хурсандмиз, - дейишибди.
Ўғли эса:
— Мана сизни нарсаларингиз, йиғиштириб қўйдим, - дермиш.
— Ойижон, сиз сериалларга қизиқанмисиз?
— Қизим Гваделупа, менга бўлар-бўлмас саволларни беравермасдан. Жадини кийинтириб, уканг Жумонгни ўйнатиб тур. Бир пастдан сўнг синглинг Латифани олиб кегани боғчага борамиз.
— Қўшниларда нима гаплар?
— Яна одатдагидек, санкциялар олишди.
— Пакетга солиб беришдими?