Подшо Афандига буюрди:
— Мана бу отга миниб, эгардан тушмасдан ҳокимни айтиб келинг! Афанди отга миниб, ҳокимнинг уйига борди, девордан қараса, ҳоким меҳмонлари билан палов еб ўтирибди. Афанди дарҳол отдан тушди-ю, эгарни отдан олди, эгарни минганича ҳокимнинг ҳовлисига кирди. Ҳоким буни кўриб: Бу қанақаси?—деб сўради.
— Подшонинг амри шу,— деди Афанди.
Афанди эгардан тушмасдан туриб, паловдан тўйиб егач подшонинг амрини ҳокимга айтди. Ҳоким Афандидан койиди:
— Шу гапингизни аввал айтсангиз бўлмасмиди, бу ақлни сизга ким ўргатди?
Афанди жавоб берди:
— Ош ўргатди, бегим, ош!
Эркак дўстига мақтанди.
— Мен, жуда меҳмондўстман.
— Буни қандай тушунса бўлади?
— Масалан, уйга меҳмон келса, чойни пиёланинг тепасидаги чизиғигача тўлдириб қўяман.
— Нега?
— Шакарни камроқ солишсин, - дейман-да!
Олимлар тажриба синови ўтказишибди.
Аёлларни қачон гапи тугар экан деб, икки аёлни бир хонали квартирага жойлаштиришибди. Барча керакли озиқ–овқат билан таъминлаб кузатишибди.
1 ой ўтибди, 2 ой ўтибди, 3 ой ўтса ҳамки аёлларни гапи тугамасмиш. Олимлар 5 ойдан сўнг эшикни очиб чиқинглар, деса, ҳалиги аёллар:
— Майли қолганини кейин гаплашармиз, - деб чиқиб кетишибди.
— Хотин нега ишонмайсан? Сендан кейин бошқа аёлни ўлсам ҳам сева олмайман…
— Ҳаммангизни кўришга кўзим йўқ!
Буқа фермернинг қайнонасини сузиб олибди-ю қайнона қазо қилибди. Унинг жанозасига келган роҳиб тўпланган одамларни кўриб, ҳайрон қолибди:
— Афтидан бу аёл жуда ажойиб инсон ўтган кўринади. Шунча эркак ишини ташлаб келибди.
— Улар дафн маросимига келгани йўқ, - деди фермер,— уларнинг кўпчилиги буқамни сотиб олмоқчи.
Бир одам пулларини йўқотиб қўйиб Худога илтижо қилаётган экан:
— Эй художон агар пулларимни топиб берсанг, бутун умр фақат яхши савоб иш қиламан. У пулларимга бошқа ичмайман! Тинмай ибодат қиламан, - деб қўлларини кўкка чўзиб йиғлаб турган экан, шунда бир чеккада пуллари ётганмиш.
Шунда ҳалиги киши тезда кўз ёшларини артиб:
— Бўлди керакмас, ўзим топдим, - дермиш.
Бир куни киши афандини олдига келиб маслаҳат сўрабди:
— Афанди жаноблари, мен яқинда уйландим. Лекин хотиним чўлоқлигини уйлангач билдим. Энди ажрашайми? Нима қилай?
Афанди кулиб дебди:
— Агар хотининг билан югуриш мусобақасини ўйнамоқчи бўлсанг албатта ажрашасан-да!
Россиядаги йирик бойлардан бири Путин қабулига кириб:
— Владимир Владимирович, мен хорижга бутунлай кўчиб кетмоқчиман. Ўзимга тегишли ҳамма уй-жой, мол-мулкларимни сотиб пулларни болалар уйига ҳадя қилдим. Ўзимга тегишли қимматбаҳо акция ва кўчмас мулкларимни барчасини эҳсон тариқасида камбағалларга тарқатдим.
Энди давлатдан чиқиб кетсам бўладими? - дебди.
Путин ўйланиб туриб:
— Русларда йўл олдидан бироз ўтириб кетиш одати бор. Шунга нима дейсиз?! - дермиш.
Бир куни кўр билан кар овга боришибди. Йўлдан чиққан қуённи кўр отибди.
Кейин қарға:
— Тегдими? - деса,
Кар:
— Отмисанми?, - дермиш.
— Нима билан шуғулланасиз?
— Мен айни дамда одамларни ҳаётдаги ўрнини топишга ёрдам бераман.
— Руҳшуносмисиз?
— Йўқ, такси ҳайдовчисиман!