Бир одам ҳаётдан тўйиб, яшагиси келмай ўзини осишга қарор қилибди. Дарё устидан ўтган кўприкка арқон боғлабди. Арқонни бўйнидан ўтказиб, ўзини сувга ташлаган экан, арқон узилиб кетибди. У одам эса сузишни билмас экан. Бир амаллаб типирчилаб-типирчилаб қирғоққа чиқиб олибди. Қирғоқда туриб:
— Эҳ, худога шукур! Ўзимни осаман деб чўкиб кетишимга сал қолди-я!, - дермиш.