Афандининг ити болалаган эди, бир неча кишилар унинг уйига меҳмон бўлиб келиб, сўзлашиб ўтиришар эди. Кучук болалари уйга кириб меҳмонлар билан ўйнашиб, безовта қила бошладилар.
Меҳмонлардан бири ҳазиллашиб:
— Афанди, арзандаларингизга одоб ўргатсангиз бўлмайдими?, — деди.
— Нима қилай, тоғаларини кўриб суюнганларидан суйкалишяпти-да, — дея жавоб берибди Афанди.