Болалар ҳақида латифалар
— Сен пианинода кўпроқ машқ қилишинг керак.
Ўғли:
— Бундан ортиғи бўлмайди. Бутун подезд кўчиб кетди-ку.
— Ўғлим, мени нега мактаб директори чақиртирди?
Ўғли:
— Кеча мактабда муштлашдим.
Отаси:
— Нима, мени навбатдаги жангни томоша қилишга чақиришдими?
Врач:
— Кимни чақалоғи ярим соатдан бери йиғлаб ётибди?
Ҳамшира:
— Чақалоқ эмас, эрталаб туғилган учта эгизакни отаси йиғлаб ўтирибди.
— Нима учун бу уйда бўлаётган ишлардан мен охирги бўлиб хабар топаман?
Хотини:
— Тис-с секинроқ, боламизни уйғотиб юборасиз! – деса, эр:
— Қанақа бола? – дебди.
— Валижон, нега иншода "Катта бўлсам, боғча опа бўламан. Мен 4 та фарзандни онаси бўламан" деб ёздинг?
Валижон дебди:
— Гулмирани дафтаридан кўчирган эдим, устоз...
— Франция - Пруссия уруши ҳақида нималарни биласан?
Ўқувчи жим тураверибди.
Ўқитувчи:
— Нега гапирмайсан?
Ўқувчи:
— Дадам уруш-жанжалга аралашма деганлар, - дебди.
Таксида она ўғли билан кетаётган экан. Ўғли ҳайдовчидан кўзини узмай қарайверибди. Буни кўрган ҳайдовчи:
— Ҳой болакай, нега менга тикилиб кетяпсан? – деса, болакай:
— Йўлда ёпиқ турган метан заправкаларни кўриб сиз ҳам адам айтган сўзларни айтармикансиз деб қараб кетяпман, - дебди.
Таътил узайтирилди. Ҳеч ким мактабга чиқмасин!
Дарслар бошланди. Ҳамма мактабга чиқсин!
Таътил узайтирилди. Ҳеч ким мактабга чиқмасин!
Дарслар онлайн бошланди!
Онлайн дарслар бекор қилинди, таътил узайтирилди!
Илтимос аниқ айтинглар, мактабларда ўқиш бошланадими йўқми!? Болаларим подъездда турибди. Мактабга боришсинми ёки уйга киришсинми, билмай қолдик!