Болалар ҳақида латифалар

Мактабда устоз сўради:
— Уйимизни нега тоза тутишимиз керак экан?
Ўқувчилар жавоб берди:
— Тўсатдан меҳмон келиб қолади. Шунинг учун!
Уй бекаси кундалигидан:
Бир пайт кўчадан бир одамча кириб келди, ҳаммаёғи лой. “Сизни ўғлингизман”, деб айтди. Ювиб тозалаганимдан сўнг маълум бўлади энди. Лекин овози ўғлимникига жуда ўхшайди...
Мактабдан кўзи кўкариб қайтган боладан онаси сўрабди:
— Буни ким қилди?
Бола:
— Кимлигини билмадим-у, лекин мана уни сочидан намуна, - деб қўлида бир тутам соч кўрсатибди.
Ўқитувчи фасллар ҳақида гапириб, сўрабди:
— Олма узишга қайси вақт қулай?
Собиров жавоб берибди:
— Боғбоннинг ити боғланган вақт қулай.
Бир бола адаси билан йўлда кетаётса, узоқдан қизлар кўринибди.
Адаси:
— Ўғлим, қизларни кўрдингми? Уларни ёнида мени “ака” деб чақиргин, - дебди.
Болакай:
— Ҳавотир олманг ада. Ойимни ҳам кўчада “опа” деб чақиришга ўрганиб қолганман, - дермиш.
Хотин эрига:
— Дадаси, мундоқ ўғлингизга гапирсангиз-чи... Куни бўйи интернетдан бошини кўтармайди.
Эри:
— Хотин, ўзинг айтавер. Ўғлинг мени “чёрныйга солиб қўйган”...
— Дада, ойим айтдилар-ки ароқ қиммат бўлиб кетибди. Энди камроқ ичадиган бўларкансиз.
— Ойинг сал янглишибди ўғлим. Энди сен камроқ ейдиган бўлдинг.
Аёл киши учун 40 ёш - жуда бошқача ёш-да...
Бир дугонанг бувижон бўлса, яна бошқаси декретга чиққан бўлади...
Ота:
— Онаси, шумтака ўғлинг ердаги қорни еяпти!
Она:
— Қор емасин, томоғи оғрийди!
Бироздан сўнг, ота:
— Онаси, қор ростданам ширин экан!
Она:
— Ҳа, яхши...
Буви набирасига бир қути сақич олиб берибди. 10 дақиқадан кейин буви набирасига:
— Менга ҳам сақич бер, - деса набира:
— Қолмади, - дебди.
— Ҳаммасини бирданига еб юбордингми?, - деса, набира:
— Йўқ, битта-битта едим, - дермиш.