Болалар ҳақида латифалар

Бир куни афанди фарзандли бўлибди. Орадан бир йил ўтибди фарзанди биринчи айтган сўзи "Товуқ" бўлибди. Ўша куни товуқ ўлиб қолибди. Кейин "Сигир" деса, у ҳам эртасига ўлиб қолибди.
Афанди ўғлига:
— Ўғлим "Дада" демагин, илтимос, - дебди.
2 кун ўтиб, боласи "Дада" деган экан афанди уйига кириб, кўрпа-тўшак қилиб ётиб олибди. Бир кун ўтармиш, ўлмасмиш. 2 кун ўтармиш, ўлмасмиш.
Учинчи кунига хотини кириб:
— Чиқинг адаси. Қўшнимиз Қўчқор ака ўлиб қолибдилар, - деган экан.
Тарих фани ўқитувчиси ўқувчидан:
— Фалон йили Англияни ким олган? - деб сўрабди.
Ўқувчи:
— Устоз, мен олганим йўқ, - дебди.
Бундан асабийлашган ўқитувчи:
— Дадангни олиб кел, - дебди.
Болани отаси келибди. Ўқитувчи вазиятни тушунтирибди. Шунда отаси ўғлига:
— Олган бўлсанг, қайтариб бер, - дебди.
Жаҳли чиққан устоз мактаб директорини олдига ота-болани олиб кирибди.
Ҳамма гапни эшитган директор ўйланиб туриб:
— Ўзи қайси биринг олгансан? Жойига қўймайсанларми!? - деган экан.
Ойижон ман мушукчамни топдим!!!
— Жиннимисан қизим, 35га кирдинг, эр топ энди.
— Алло, Нодирни мумкинми?
— Ухлаяпти.
— Агар уйғонса, дўстинг қўнғироқ қилди деб қўйсангиз.
— “Агар уйғонса” деганинг нимаси???
— Мен фермерман. Етти мингта қўй боқаман. У ҳам етмагандек, ўғлим Тошкентда ўқийди. Уни домласини-ям қўшиб боқаман.
Ўқитувчи:
— Болтабоев, нега сен Лолани жинни дединг? Қани дарҳол унга афсусда эканлигингни айтчи.
Бола қизни олдига яқинлашиб:
— Лола мени кечир, жиннилигингдан афсусдаман.
Эр ишдан келса 3 ёшлик қизчаси хурсанд бўлиб югуриб ёнига келиб:
— Дадажон салом! Менга нима олиб келдингиз, - деди?
Дадаси:
— Қизалоғим ҳеч нима ололмабман-ку сенга?!
Қизча қовогини солиб:
— Бу ёққа чиқинг. Ойи эрингиз келди, - дермиш!
Араб миллиардерига Германияда ўқиётган талаба ўғлидан хат келибди:
"Ҳурматли дадажон!
Берлин жуда чиройли шаҳар экан. Одамлари ҳам яхши. Ҳамма ишларим, ўқишим жойида! Фақат бир муаммо бор: мен ўқишга тилла Феррари машинамда келаман. Ўртоқларим поездда келишади. Ҳатто ўқитувчиларим ҳам. Шунга мен баъзида хижолат бўламан".
Отасидан жавоб келди:
"Севимли ўғлим!
Хижолат бўлишингни истамайман. Сени ҳисобингга етарлича пул ўтказдим. Ўзинггга поезд сотиб ол! Бизни уятга қўйма".
Бошланғич синф ўқитувчиси ўқувчиларига:
— Қўлимда иккита олма бор эди. Биттасини еб қўйдим. Нечта қолди? - деса, орқада ўтирган бир бола синфдошига қараб:
— Кап-катта одам шунча бола турганда, олмани ўзи еб қўйиб, энди уялмасдан биздан сўрашини қара! - дермиш.
Бола кутубхонага кириб сўради:
— Кечирасиз Насаф чемпионлиги ҳақида китоб борми?
Кутубхоначи жавоб қилди:
— Фантастик китоблар 5-қаторда,
Бола сўради:
— А Нефтчи чемпион бўлгани ҳақидаги китоб борми?
Кутубхоначи жавоб қилди:
— Тарихий китоблар 2-қаторда!