Болалар ҳақида латифалар

Уйда аёл китоб ўқиб ўтирса, ўғли мактабдан келиб:
— Нима ойижон, интернет ишламаяптими?!, - дермиш.
Дам олиш куни ота-бола бозорга кетаётишса, олдиларидан ўғлининг ўқитувчиси чиқиб қолибди.
— Болам, устозингга салом бермайсанми? – деса, ўғли:
— Бугун дам олиш куни-ку!? – дермиш.
3456 - йил. Ўзбекистон тарихи фани. Ўқитувчи қизил таёқни кўрсатиб, сўради:
— Болалар, биласизларми бу нима?
Ўқувчилар жавоб берди:
— Ҳа биламиз. Бу таёқ билан ГАИ қабиласи ов қилган ва оиласини боққан.
Ўқитувчи сўраяпти:
— Ҳўш Асад, дўстинг сендан 5000 сўм пул олиб, 4000 сўмини сарфлади. Сенга неча пул қайтаради?
— Бир сўм ҳам қайтармайди, устоз!
— Ўтир жойингга, баҳоинг "икки"! Математикани умуман билмайсан!
— Йўқ устоз, сиз мени дўстларимни мутлақо билмас экансиз...
Ота ўғлини мактабга ташлагани келибди ва ўғлига дебди:
— Ўғлим мен ҳам шу мактабни 20 йил олдин битирганман.
Ўғил ажабланиб жавоб берибди:
— Ўқитувчимиз айтувди-я, сендақа аҳмоқни 20 йил бўлганди кўрмаганимга!, - деб...
"Иккичи"ларнинг 2 та нарсаси бўлади: машинаси ва уйи.
"Уччи"ларнинг 3 та нарсаси бор: машинаси, уйи ва далаҳовлиси.
Аълочиларнинг 5 та нарсаси бўлади: кал боши, кўзойнаклари, энг кам ойлик иш ҳаққи, қон босими ва кўкрак нишони.
Адаси дўстлари билан карта ўйнаб ўтиришса, кичкина ўғли адасини ёнига келиб:
— Ада, тўртта туз бўлса ютадими-ютқазадими?, - дебди.
— Ютади! Нарироққа бор, - дебди адаси ўғлига.
Бу гапни эшитган дўстлари қўлларидаги карталарни ташлаб:
— Бўлди, сен ютдинг, - дейишибди.
Адаси эса ўртадаги пулларни йиғиб олар экан, ўғли унга:
— Ада, қўлингизда умуман туз йўқлиги ёмон-а?, - дермиш.
Бир куни ота-бола балиқ овига чиқишибди.
— Ўғлим, менга нонни бер. Ҳозир балиқларни бу ерга чақирамиз, - дебди отаси.
— Нонни еб қўйдим дада, - дебди ўғли.
— Унда бўтқани бер.
— Уни ҳам еб бўлдим.
Жаҳли чиққан ота:
— Ма ол, чувалчангларни еб қўйсанг тезроқ уйга қайтамиз, - дебди.
Бобоси набирасига иккинчи жаҳон уруши йилларидаги саргузаштини айтиб берибди:
— Бир куни немислар билан жангда мағлубиятга учрадик ва яшириндик.
Немислар мард бўлсанглар чиқинглар дейишганди, ҳеч ким чиқмади. Шунда мен шартта чикдим.
Набираси:
— Кейин нима бўлди? - дебди.
— Мени немислар отиб ташлашди, - дермиш бобоси.
Ўқувчи дарсга икки хил туфлида келибди. Бири оқ бири қора экан. Уни кўрган ўқитувчиси:
— Бор уйингга, алмаштириб кел! - деса, ўқувчи:
— Уйда ҳам ҳудди шунақаси қолган-да, - дермиш.